Фарғона вилояти делегацияси «Припять» миллий боғида экотуризм тажрибасини ўрганди

Топ статей за 7 дней

Подпишитесь на нас

51,905участниковМне нравится
22,962участниковЧитать
8,840участниковПодписаться
- Advertisement -

Фарғона вилояти делегацияси Беларусь Республикасига амалга оширган амалий ташриф доирасида Гомель вилояти Петриков туманидаги Лясковичи қишлоғида жойлашган «Припять» миллий боғини зиёрат қилди. Ташрифдан мақсад экотуризмни ривожлантириш, табиий меросни муҳофаза қилиш ва алоҳида муҳофаза этиладиган табиий ҳудудларни бошқариш бўйича тажрибани ўрганишдан иборат бўлди.

Лясковичида жойлашган тарихий-маданий мажмуа миллий боғнинг маъмурий маркази ҳисобланиб, Беларусьдаги энг йирик туристик ва этнографик объектлардан бири саналади. У табиий манзаралар, маданий мерос ва замонавий туристик инфратузилмани ўзида мужассам этган.

Ташриф давомида делегация очиқ осмон остидаги этнография музейи, Полесьенинг анъанавий уй-жойлари, халқ ҳунармандчилиги экспозициялари, табиат музейи, шамол тегирмони ҳамда боғнинг туристик инфратузилмаси билан танишди.

Беларусь томони делегацияга Полесье аҳолисининг анъанавий турмуш тарзи, кулолчилик, темирчилик, сават тўқиш, асаларичилик, овчилик ва балиқчилик каби халқ ҳунарлари ривожи ҳақида маълумот берди.

Шунингдек, иштирокчилар сафари боғини ҳам бориб кўришди. У ерда зубрлар, бўрилар, ёввойи тўнғизлар, тулкилар ва бошқа ҳайвонларни табиий муҳитда кузатиш имконига эга бўлишди.

«Припять» миллий боғи бой биохилма-хиллиги билан ажралиб туради. Унинг ҳудудида 800 дан ортиқ ўсимлик тури, 250 дан зиёд қуш тури ва 50 дан ортиқ сут эмизувчи ҳайвон тури мавжуд.

Ташриф якунида миллий боғ раҳбарияти билан учрашув ўтказилди. Томонлар Беларусь тажрибасини Фарғона вилоятида шунга ўхшаш миллий боғ ташкил этишда қўллаш имкониятлари, шунингдек, экотуризмни ривожлантириш ва табиий меросни муҳофаза қилиш соҳасидаги ҳамкорлик истиқболларини муҳокама қилди.

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Пожалуйста, введите ваш комментарий!
пожалуйста, введите ваше имя здесь

Последние новости

Давлат бошқарувида ягона рақамли платформа жорий этилади

Давлат бошқарувининг ягона интеграциялашган рақамли платформасини босқичма-босқич жорий этиш таклиф қилинди. Мазкур тизим орқали ҳудуд иқтисодиёти, инвестиция, экология, хавфсизлик...

Больше похожих статей