Президент Шавкат Мирзиёев раислигида ўтказилган видеоселектор йиғилишида пойтахтда қулай ва яшил шаҳар муҳитини яратишга қаратилган янги лойиҳалар тақдим этилди.
Қайд этилишича, аҳоли ва сайёҳлар учун салқин микроиқлим яратиш мақсадида Тошкентда 12 та сунъий кўл барпо этилади.
Шундан 3 таси Сергели туманидаги Қўшқўрғон, Султонобод ва Фароғатли маҳаллаларида жами 22 гектар майдонда ташкил этилади.
Шунингдек, ўқувчи ўринларини икки баробар ошириш имконини берадиган янги типдаги мактаблар қуриш лойиҳаси амалга оширилади. Жорий йилда Тошкентнинг ҳар бир туманида биттадан мактаб ва боғчада ушбу тажриба синов тариқасида жорий этилади.
Бундан ташқари, «Жўн» канали бўйида сайилгоҳ ва саломатлик йўлаклари барпо этилиб, Чирчиқ дарёси бўйида 300 гектарлик янги «яшил белбоғ», пиёдалар ва велосипед йўлаклари ташкил этилади.

