Қирғизистонда собиқ Миллий хавфсизлик раҳбари Қамчибек Ташиев 4 йилга озодликдан маҳрум этилди

Топ статей за 7 дней

Подпишитесь на нас

51,905участниковМне нравится
22,962участниковЧитать
8,840участниковПодписаться
- Advertisement -

Қирғизистонда Миллий хавфсизлик давлат қўмитасининг собиқ раиси Қамчибек Ташиев ҳамда яна етти нафар шахсга нисбатан суд ҳукми эълон қилинди.

Суд қарорига кўра, айбланувчилар “Ҳокимиятни зўрлик билан эгаллаб олишга қаратилган ҳаракатлар” моддаси бўйича айбдор деб топилиб, мол-мулки мусодара қилинган ҳолда тўрт йил муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланди.

Шу билан бирга, суд маҳкумларга нисбатан пробация тартибини қўллаш ҳақида ҳам қарор қабул қилди. Бу ҳуқуқий институтга мувофиқ, шахс белгиланган шартларга риоя қилган ҳолда қамоқхонага жўнатилмасдан, ваколатли органлар назорати остида жамиятда қолиши мумкин.

Шу тариқа, суд томонидан озодликдан маҳрум қилиш жазоси белгиланган бўлса-да, уни ижро этиш тартиби пробация қоидалари асосида амалга оширилади.

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Пожалуйста, введите ваш комментарий!
пожалуйста, введите ваше имя здесь

Последние новости

Ўзбекистоннинг қатор ҳудудларида сел ва тошқин хавфи эълон қилинди

«Ўзгидромет» маълум қилишича, 4–6 июль кунлари мамлакатнинг тоғли ва тоғ олди ҳудудларида кучли ёмғирлар кузатилиши кутилмоқда. Қашқадарё, Сурхондарё, Самарқанд, Навоий,...

Больше похожих статей