- Advertisement -
Бугун кундузи Тошкент шаҳри ва Ўзбекистоннинг айрим ҳудудларида об-ҳаво кескин ёмонлашиши кутилмоқда. Ўзгидромет маълумотига кўра, айрим жойларда қисқа муддатли ёмғир, момақалдироқ, шамол тезлигининг 12–18 м/с гача кучайиши ҳамда чанг-тўзон кузатилиши мумкин.
Совуқ атмосфера фронти таъсирида ҳаво ҳарорати 26–28 даражагача пасаяди.

