Туман кадастр бўлими раҳбари ер билан боғлиқ ноқонуний битим иши бўйича қўлга олинди

Топ статей за 7 дней

Подпишитесь на нас

51,905участниковМне нравится
22,962участниковЧитать
8,840участниковПодписаться
- Advertisement -

Самарқанд ва Қашқадарё вилоятларида коррупция ҳолатлари аниқланди. Давлат хавфсизлик хизмати ходимлари Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти билан ҳамкорликда тезкор тадбирлар ўтказиб, улар якунлари бўйича жиноят ишлари қўзғатилди.

Самарқанд вилоятида «Ургуттумангаз» газ таъминоти бўлими ходими собиқ ходим билан тил бириктириб, газ ускуналарини ўрнатиш учун лойиҳа ҳужжатларини расмийлаштириш ва техник шартларни олиш эвазига 2 минг АҚШ доллари талаб қилган. Гумонланувчилар пул маблағини олаётган вақтда ашёвий далиллар билан қўлга олинди.

Қашқадарё вилоятида эса Кадастр агентлигининг туман бўлимларидан бири раҳбари қўлга олинди. Тергов маълумотларига кўра, у иссиқхона қуриш учун мўлжалланган 50 сотих суғориладиган ер майдонига кадастр ҳужжатларини расмийлаштириш ва уни сотиб олишга ёрдам беришни ваъда қилиб, 11,6 минг АҚШ долларини олган.

Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар маълум қилишича, мансабдор шахс ўз ваъдасини бажармаган ва пулнинг бир қисми — 49,7 миллион сўмни қайтариш вақтида қўлга олинган. Терговга қадар текширув давомида у жабрланувчига қолган 89,5 миллион сўмни ҳам қайтарган.

Ҳар икки ҳолат бўйича жиноят ишлари қўзғатилди. Тергов ҳаракатлари давом этмоқда.

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Пожалуйста, введите ваш комментарий!
пожалуйста, введите ваше имя здесь

Последние новости

Шерзод Ибрагимов Миллий гвардияси қўмондонининг биринчи ўринбосари этиб тайинланди

Шерзод Шокирович Ибрагимов Ўзбекистон Миллий гвардияси қўмондонининг биринчи ўринбосари этиб тайинланди. Бу ҳақда идора матбуот хизмати хабар қилди. Тайинлов Ўзбекистон...

Больше похожих статей