Боғчалардаги ўрта махсус маълумотли педагоглар дуал таълим асосида ўқитилади

Топ статей за 7 дней

Подпишитесь на нас

51,905участниковМне нравится
22,962участниковЧитать
8,830участниковПодписаться
- Advertisement -

“Мактабгача таълим йўналиши бўйича халқаро тажриба асосида бакалаврлар тайёрлаш тизимини жорий этиш тўғрисида”ги Ҳукумат қарори (321-сон, 24.06.2026 й.) қабул қилинди.

Қарорга кўра, 2026/2027 ўқув йилидан:

давлат ва нодавлат мактабгача таълим ташкилотларида фаолият юритаётган ўрта махсус маълумотли педагог кадрлар учун:

➖ ҳафтада 1 кун педагогика олий таълим ташкилотида;

5 кун мактабгача таълим ташкилотида тўлов-шартнома асосида мазкур йўналишда бакалавриат босқичида дуал таълим шаклида ўқиш жорий этилади.

Бунда ўқишга мактабгача таълим ташкилотларида камида 3 йил давомида фаолият юритаётган ўрта махсус маълумотли педагог кадрлар тест синовлари асосида қабул қилинади.

Дуал таълим шаклида мактабгача таълим бакалавриат таълим йўналишида педагогика олий таълим ташкилотларига фақат тегишли ҳудуддаги мактабгача таълим ташкилотларида фаолият юритаётган педагоглар қабул қилинади.

2028/2029 ўқув йилидан Ўзбекистон миллий педагогика университетининг, 2029/2030 ўқув йилидан Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги тизимидаги педагогика олий таълим ташкилотларининг халқаро таълим дастурлари жорий этилган бакалавриат таълим йўналишларининг битирувчи курс талабаларига якуний давлат аттестацияси билан бирга ўз хоҳишига кўра касбий сертификатлаш синовларида бепул иштирок этиш имконияти берилади.

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Пожалуйста, введите ваш комментарий!
пожалуйста, введите ваше имя здесь

Последние новости

Ўзбекистон аҳолисининг ўртача умр кўриш давомийлиги 9 ёшга ошди

Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2025 йилда Ўзбекистонда доимий аҳолининг ўртача умр кўриш давомийлиги 75,4 ёшни ташкил этган. Бу...

Больше похожих статей