ХОҚ Олимпия хартиясида сиёсий бетарафлик тамойилини мустаҳкамлади

Топ статей за 7 дней

Подпишитесь на нас

51,905участниковМне нравится
22,962участниковЧитать
8,940участниковПодписаться
- Advertisement -

Халқаро Олимпия қўмитаси (ХОҚ) Олимпия ҳаракатининг сиёсий бетарафлигини таъминлашга қаратилган Олимпия хартиясига ўзгартишни тасдиқлади. Қарор 24–25 июнь кунлари Швейцариянинг Лозанна шаҳрида бўлиб ўтган ХОҚ сессиясида қабул қилинди.

Янгиланган Олимпия хартиясининг 5-бандига мувофиқ, Олимпия ҳаракати таркибига кирувчи барча спорт ташкилотлари ҳар қандай шароитда сиёсий бетарафлик тамойилига амал қилиши шарт.

ХОҚ маълумотига кўра, мазкур ўзгартишлар спортчилар ва мусобақаларни давлат, сиёсий, ижтимоий ҳамда иқтисодий таъсирларнинг ортиқча аралашувидан ҳимоя қилишга қаратилган. Шунингдек, Олимпия ўйинларидан сиёсий мақсадларда фойдаланишнинг олдини олиш кўзда тутилган.

Қайд этилишича, қабул қилинган тузатишлар расман Олимпия хартияси таркибига киритилганидан сўнг кучга киради.

Мутахассислар фикрича, мазкур қарор Олимпия ҳаракатининг асосий қадриятларини сақлаш, спортнинг мустақиллиги ва халқаро мусобақаларнинг адолатли муҳитини таъминлашга хизмат қилади.

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Пожалуйста, введите ваш комментарий!
пожалуйста, введите ваше имя здесь

Последние новости

Урганчда ёшлар талаб юқори бўлган касбларга ўқитилади

Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев 17 август куни Урганч шаҳридаги Хоразм илғор касбий маҳорат техникуми ва унинг ҳудудида жойлашган Касблар...

Больше похожих статей