Тошкентда Ислом дунёси туризмини ривожлантириш масалалари муҳокама қилинди

Топ статей за 7 дней

Подпишитесь на нас

51,905участниковМне нравится
22,962участниковЧитать
8,830участниковПодписаться
- Advertisement -

Тошкент шаҳрида Ислом ҳамкорлик ташкилоти (ИҲТ) Туризм бўйича мувофиқлаштирувчи қўмитасининг 10-йиғилиши бўлиб ўтди. Ўзбекистон Туризм қўмитаси ва ИҲТ Бош котибияти ҳамкорлигида ташкил этилган тадбирда ташкилотга аъзо давлатлар ҳамда ИҲТнинг тегишли институтлари вакиллари иштирок этди.

Мазкур йиғилиш Ўзбекистоннинг Ислом конференцияси Туризм вазирларининг 12-сессиясига раислиги доирасида ўтказилаётган муҳим халқаро тадбирлардан бири сифатида қайд этилди.

Йиғилиш давомида ИҲТ мамлакатлари ўртасида туризм соҳасидаги ҳамкорликни кенгайтириш, ўзаро сайёҳлар оқимини кўпайтириш, қўшма туристик маҳсулотларни ишлаб чиқиш ҳамда Ислом дунёси туризм салоҳиятини халқаро бозорларда кенг тарғиб қилиш масалалари муҳокама қилинди.

Таъкидланишича, Ўзбекистон ИҲТ доирасида маданий, зиёрат, тарихий, гастрономик, экологик ва ҳунармандчилик туризмини ривожлантиришга алоҳида эътибор қаратмоқда. Шунингдек, аъзо давлатлар ўртасидаги туристик алоқаларни мустаҳкамлаш ва янги қўшма туристик йўналишларни шакллантириш устувор вазифалардан бири сифатида белгиланган.

Тадбирнинг Тошкент шаҳрида ўтказилиши мамлакат учун алоҳида аҳамият касб этади. Ўзбекистон бой исломий мероси, қадимий цивилизациялари, буюк алломалари ва тарихий шаҳарлари билан ИҲТ мамлакатлари учун муҳим зиёрат ва маданий туризм марказларидан бири ҳисобланади.

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Пожалуйста, введите ваш комментарий!
пожалуйста, введите ваше имя здесь

Последние новости

Йирик карта ўтказмалари ҳақида солиқ органларига маълумот бериш режалаштирилмоқда

Жамоатчилик муҳокамаси учун эълон қилинган қарор лойиҳасига кўра, фуқаронинг пластик картасига бир ой давомида бошқа шахслардан келиб тушган пуллар...

Больше похожих статей