ННТ ёшлари ёзги оромгоҳи: молиявий барқарорлик ва фандрайзинг

Топ статей за 7 дней

Подпишитесь на нас

51,905участниковМне нравится
22,962участниковЧитать
8,830участниковПодписаться
- Advertisement -

Юртимизда 30 июнь — “Ёшлар куни” муносабати билан ўтказилаётган “Ёшлар ойлиги” доирасида Тошкент вилоятининг Бўстонлиқ туманида жойлашган “Олмос” дам олиш масканида Ўзбекистон нодавлат нотижорат ташкилотлари миллий ассоциатсияси, Олий Мажлис ҳузуридаги Фуқаролик жамияти институтларини қўллаб-қувватлаш жамоат фонди ҳамда Ўзбекистон нодавлат нотижорат ташкилотларини қўллаб-қувватлаш жамоат фонди ҳамкорлигида “ННТ ёшлари ёзги оромгоҳи: молиявий барқарорлик ва фандрайзинг” мавзусидаги ўқув-семинари бўлиб ўтди. Мазкур тадбир мамлакатимизда янги ташкил этилган нодавлат нотижорат ташкилотларининг салоҳиятини ошириш ҳамда ёшлар ташаббусларини қўллаб-қувватлашга қаратилган тизимли ишларнинг мантиқий давомидир.

Лойиҳа Ўзбекистон нодавлат нотижорат ташкилотлари миллий ассоциatsiяси, Олий Мажлис ҳузуридаги Фуқаролик жамияти институтларини қўллаб-қувватлаш жамоат фонди ҳамда Ўзбекистон нодавлат нотижорат ташкилотларини қўллаб-қувватлаш жамоат фонди ҳамкорлигида амалга оширилди. Унда республикамизнинг барча ҳудудларидан ташриф буюрган 30 нафар ННТларнинг ёш вакиллари иштирок этди.

Қайд этилдики, бугунги кунда фуқаролик жамияти институтларини давлат томонидан қўллаб-қувватлаш жараёнларида ёшларнинг иштирокини кенгайтириш муҳим аҳамият касб этмоқда. Бироқ, янги ташкил этилган ННТлар молиявий барқарорликни таъминлаш, маҳаллий ва халқаро донорлар билан ишлаш, шунингдек, грант лойиҳаларини халқаро стандартлар асосида тайёрлаш борасида муайян амалий кўникмаларга эҳтиёж сезмоқда.

Ёзги оромгоҳ мазкур масалаларнинг ечимига қаратилган бўлиб, иштирокчиларнинг электрон платформалардан фойдаланиш ва лойиҳаларни бошқариш бўйича амалий малакасини ошириш мақсадида ташкил қилинди.

Ўқув-семинари доирасида амалий тренинглар, гуруҳ машғулотлари ва фандрайзинг симуляциялари ўтказилди. Семинар давомида Ўзбекистондаги маҳаллий грантлар ва ижтимоий буюртмалар экотизими, мақсадли лойиҳаларни шакллантириш талаблари муҳокама қилинди.

Иштирокчилар ижтимоий лойиҳалар ишлаб чиқишда муаммони аниқлаш ва вазифаларни халқаро SMART усулида белгилаш кўникмаларини мустаҳкамладилар. Шунингдек, фандрайзинг воситалари, ташкилий шаффофликни таъминлаш ва халқаро донорлар билан ҳамкорлик қилиш, бюджет тузиш хусусиятлари бўйича назарий ва амалий тушунчалар берилди.

Қолаверса, рақамли имкониятлардан фойдаланиш доирасида иштирокчилар ngo.gov.uz электрон платформасида ишлаш ва электрон рақамли имзо орқали ҳужжатларни хатосиз юклаш тартиб-қоидаларини амалиётда синаб кўрдилар.

Таъкидлаш жоизки, мазкур ёзги оромгоҳ аниқ амалий натижаларга йўналтирилганлиги билан аҳамиятлидир. Хусусан, тадбир давомида 12 нафар иштирокчи Олий Мажлис ҳузуридаги Фуқаролик жамияти институтларини қўллаб-қувватлаш жамоат фонди томонидан эълон қилинган грант танловига ўз лойиҳаларини электрон платформа орқали топширишга муваффақ бўлди. Бу ҳолат ўқув жараёнининг нафақат назарий, балки амалий жиҳатдан ҳам юқори савияда ташкил этилганини намоён этади.

Тадбир якунида ҳар бир иштирокчи камида битта маҳаллий ва халқаро грант лойиҳаси қораламасини ишлаб чиқди ҳамда ўз ғояларини ҳимоя қилиш бўйича тажриба алмашди.

Шунингдек, ҳудудий ННТлар ўртасида ҳамкорликни ривожлантириш ва қўшма ташаббусларни амалга ошириш бўйича келишувларга эришилди. Тадбир сўнгида оромгоҳ дастурини муваффақиятли тамомлаган иштирокчиларга сертификатлар топширилди.

ЎзННТМА Ахборот хизмати

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Пожалуйста, введите ваш комментарий!
пожалуйста, введите ваше имя здесь

Последние новости

Ўзбекистонда ягона QR-тўлов тизими UzQR ишга туширилди

Ўзбекистонда нақд пулсиз ҳисоб-китобларни янада ривожлантириш ва замонавий тўлов хизматларини кенгайтириш мақсадида ягона QR-тўлов тизими UzQR жорий этилди. Янги...

Больше похожих статей