Кўксарой қароргоҳида Албания Президентини расмий кутиб олиш маросими бўлиб ўтди

Топ статей за 7 дней

Подпишитесь на нас

51,905участниковМне нравится
22,962участниковЧитать
8,850участниковПодписаться
- Advertisement -

16 июнь куни Кўксарой қароргоҳида расмий ташриф билан Ўзбекистонга келган Албания Президенти Байрам Бегайни расмий кутиб олиш маросими бўлиб ўтди.

Тадбир муносабати билан қароргоҳ олдида фахрий қоровул саф тортди. Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев олий мартабали меҳмонни самимий қарши олиб, уни шоҳсупага таклиф қилди.

Маросим давомида ҳарбий оркестр ижросида Ўзбекистон ва Албания давлат мадҳиялари янгради. Шундан сўнг икки мамлакат раҳбарлари фахрий қоровул сафини айланиб ўтиб, расмий делегациялар аъзолари билан саломлашди.

Расмий кутиб олиш маросими якунланганидан кейин давлат раҳбарларининг биргаликда суратга тушиш тадбири бўлиб ўтди.

Шундан сўнг Ўзбекистон ва Албания етакчилари иштирокида олий даражадаги музокаралар бошланди. Учрашувда икки мамлакат ўртасидаги ҳамкорликнинг бугунги ҳолати ва унинг истиқболлари, шунингдек, савдо-иқтисодий, инвестициявий ҳамда маданий-гуманитар соҳалардаги алоқаларни янада ривожлантириш масалалари муҳокама қилиниши кутилмоқда.

Кузатувчилар фикрича, мазкур ташриф Ўзбекистон ва Албания ўртасидаги икки томонлама муносабатларни янги босқичга олиб чиқиш, сиёсий мулоқот ва амалий ҳамкорликни мустаҳкамлашга хизмат қилиши мумкин.

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Пожалуйста, введите ваш комментарий!
пожалуйста, введите ваше имя здесь

Последние новости

ТОП-10: Ўзбекистоннинг энг йирик савдо ҳамкор давлатлари

Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2026 йилнинг январь-май ойларида Ўзбекистон жаҳоннинг 185 та мамлакати билан савдо алоқаларини амалга оширди. Мазкур...

Больше похожих статей