Ўзбекистонда корпоратив электрон почта тизимларига киберҳужумлар қайд этилди

Топ статей за 7 дней

Подпишитесь на нас

51,905участниковМне нравится
22,962участниковЧитать
8,940участниковПодписаться
- Advertisement -

Ўзбекистон Киберхавфсизлик маркази бир қатор давлат ташкилотлари ва олий таълим муассасалари ходимларининг корпоратив электрон почта манзилларига рухсатсиз кириш ҳолатлари аниқланганини маълум қилди.

Мутахассислар маълумотига кўра, бузиб кирилган электрон почта ҳисоблари орқали мамлакат бўйлаб турли ташкилотларга зарарли ҳаволалар ва файллар юборилган. Кибержиноятчилар хабарларни расмий хизмат ёзишмалари кўринишида юборгани сабабли фойдаланувчиларнинг файлларни очиши ёки ҳаволаларга ўтиши хавфи ошган.

Дастлабки таҳлиллар корпоратив электрон почта манзилларидан ишончсиз интернет ресурсларида фойдаланиш ҳамда ахборот хавфсизлиги қоидаларига тўлиқ риоя этилмагани бундай ҳолатларга сабаб бўлганини кўрсатган.

Қайд этилишича, айрим ҳолатларда бузилган электрон почта ҳисоблари орқали 50 дан ортиқ ташкилотга зарарли материаллар юборилган.

Киберхавфсизлик маркази фуқаролар ва ташкилотларни шубҳали файллар ҳамда ҳаволаларни очмасликка, электрон почта ҳисобларини қўшимча ҳимоя воситалари билан таъминлашга ва кўп босқичли аутентификациядан фойдаланишга чақирди.

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Пожалуйста, введите ваш комментарий!
пожалуйста, введите ваше имя здесь

Последние новости

Ўзбекистонда 16 август куни иссиқ ва қуруқ об-ҳаво сақланиб қолади

16 август, якшанба куни Ўзбекистоннинг аксарият ҳудудларида кам булутли ва қуруқ об-ҳаво кузатилади. Айрим ҳудудларда шарқий шамол кучаяди, жойларда...

Больше похожих статей