Истанбулда трамвай остида қолган 6 ёшли Ўзбекистон фуқароси ҳалок бўлди

Топ статей за 7 дней

Подпишитесь на нас

51,905участниковМне нравится
22,962участниковЧитать
8,980участниковПодписаться
- Advertisement -

Истанбул шаҳрида бахтсиз ҳодиса оқибатида 6 ёшли Ўзбекистон фуқароси вафот этди.

Фожиа 8 июнь куни Истанбулнинг Фотиҳ туманидаги Лалели трамвай бекатида содир бўлган. Дастлабки маълумотларга кўра, қариндошлари билан Туркияга келган бола трамвайдан тушганидан сўнг платформа ва рельслар орасида қолиб кетган.

Трамвай ҳаракатни бошлаган вақтда бола оғир тан жароҳатлари олган ва воқеа жойида вафот этган.

Ҳозирда Туркия ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлари ҳодиса тафсилотларини аниқлаш бўйича тергов ишларини олиб бормоқда.

Ўзбекистоннинг Истанбулдаги Бош консулхонаси марҳум боланинг оиласига зарур консуллик-ҳуқуқий ёрдам кўрсатаётганини маълум қилди.

Шунингдек, дипломатлар ота-оналарни фарзандлар хавфсизлигига алоҳида эътибор қаратишга, айниқса жамоат транспорти серқатнов бўлган ҳудудларда болаларни назоратсиз қолдирмасликка чақирди.

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Пожалуйста, введите ваш комментарий!
пожалуйста, введите ваше имя здесь

Последние новости

Пойтахт иқтисодиётининг қарийб 68 фоизи хизматлар соҳаси ҳиссасига тўғри келади

Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2026 йилнинг январь–июнь ойларида Тошкент шаҳрининг ялпи ҳудудий маҳсулоти 226 трлн сўмни ташкил этган...

Больше похожих статей