Ўзбекистонга беш ойда 5,3 миллиондан ортиқ хорижий сайёҳ ташриф буюрди

Топ статей за 7 дней

Подпишитесь на нас

51,905участниковМне нравится
22,962участниковЧитать
8,820участниковПодписаться
- Advertisement -

2026 йилнинг дастлабки беш ойи давомида Ўзбекистонга 5 миллион 352 минг нафардан ортиқ хорижий сайёҳ ташриф буюрди. Бу кўрсаткич ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 1 миллион 148 минг нафарга ёки 27,3 фоизга ошган.

Қайд этилишича, туристлар оқимининг ўсиши сўнгги йилларда туризм соҳасини ривожлантириш бўйича амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотлар самарасидир. Хусусан, виза тартиб-таомиллари сезиларли даражада соддалаштирилди, электрон виза тизими имкониятлари кенгайтирилди ҳамда қатор давлатлар фуқаролари учун визасиз тартиб жорий этилди.

Жорий йилнинг май ойидагина мамлакатга 1,3 миллиондан ортиқ хорижий сайёҳ келган.

Шунингдек, мамлакатнинг маданий-тарихий меросини тарғиб қилиш ва зиёрат, экологик, гастрономик, тиббий ҳамда тоғ туризми каби йўналишларни ривожлантиришга алоҳида эътибор қаратилмоқда. Ўзбекистоннинг миллий туристик бренди халқаро кўргазмалар, ярмаркалар ва рақамли платформалар орқали фаол тарғиб этилмоқда.

Январь–май ойлари якунларига кўра, туристик хизматлар экспорти ҳажми 2 миллиард 244 миллион АҚШ долларига етди. Мутахассислар фикрича, бу туризмнинг мамлакат иқтисодиётидаги аҳамияти ортиб бораётгани, хизматлар соҳаси ривожланаётгани ва янги иш ўринлари яратилаётганини кўрсатади.

Таъкидланишича, Ўзбекистон Марказий Осиёнинг энг жадал ривожланаётган туристик йўналишларидан бири сифатида ўз мавқеини мустаҳкамлашда давом этмоқда.

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Пожалуйста, введите ваш комментарий!
пожалуйста, введите ваше имя здесь

Последние новости

Самарқандда UNEP ва GEF раҳбарияти билан экологик ҳамкорлик масалалари муҳокама қилинди

Самарқанд шаҳрида бўлиб ўтган Ассамблея доирасида БМТ Бош котиби ўринбосари ва БМТнинг Атроф-муҳит бўйича дастури ижрочи директори Ингер Андерсен...

Больше похожих статей