Бухоро вилоятида 508 миллион сўмлик контрафакт дори воситалари сақланган омбор аниқланди

Топ статей за 7 дней

Подпишитесь на нас

51,905участниковМне нравится
22,962участниковЧитать
8,820участниковПодписаться
- Advertisement -

Бухоро вилоятида божхона органлари ходимлари Давлат хавфсизлик хизмати ва Миллий гвардия вакиллари билан ҳамкорликда қалбаки дори воситаларининг ноқонуний муомаласига чек қўйди.

Тезкор тадбирлар давомида бир шахснинг икки қути Buserelin-Depo дори воситасини 2,9 миллион сўмга сотишга урингани аниқланди. Текширув жараёнида унда мазкур маҳсулотларнинг қонуний келиб чиқишини тасдиқловчи ҳужжатлар мавжуд эмаслиги маълум бўлди.

Кейинги суриштирувлар натижасида ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар гумонланувчига алоқадор дорихонани аниқлади. У ерда 121 номдаги 13,6 мингдан ортиқ контрафакт дори воситалари сақланаётгани маълум бўлди. Мусодара қилинган маҳсулотларнинг умумий қиймати 508 миллион сўмни ташкил этган.

Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар маълумотига кўра, мазкур дори воситалари тегишли рухсатнома ҳужжатларисиз сотиш учун мўлжалланган бўлган.

Ҳозирда ушбу ҳолат юзасидан тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда. Айбдор шахсларга нисбатан жиноий жавобгарлик чоралари қўлланилиши мумкин.

Божхона органлари маълум қилишича, 2026 йил бошидан буён Бухоро вилоятида дори воситалари ва тиббий буюмларнинг ноқонуний муомаласи билан боғлиқ 26 та ҳолат аниқланган бўлиб, мусодара қилинган маҳсулотларнинг умумий қиймати 8,9 миллиард сўмни ташкил этган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Фарғона вилоятида қиймати 376,5 миллион сўмдан ортиқ бўлган йирик партиядаги контрафакт дори воситалари йўқ қилинган эди. Суд қарори асосида ноқонуний муомаладан олинган препаратлар ёқиб юборилган.

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Пожалуйста, введите ваш комментарий!
пожалуйста, введите ваше имя здесь

Последние новости

Ўзбекистон Президенти Санкт-Петербург шаҳрига амалий ташриф билан етиб борди

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Россия Федерациясига амалий ташриф билан етиб борди. Давлат раҳбари Санкт-Петербург шаҳрига келди ва бу...

Больше похожих статей