Қирғизистон БМТ Хавфсизлик Кенгашига илк бор сайланди

Топ статей за 7 дней

Подпишитесь на нас

51,905участниковМне нравится
22,962участниковЧитать
8,820участниковПодписаться
- Advertisement -

БМТ Бош Ассамблеясида бўлиб ўтган овоз бериш натижаларига кўра, Австрия, Португалия, Тринидад ва Тобаго, Зимбабве ҳамда Қирғизистон 2027–2028 йиллар учун БМТ Хавфсизлик Кенгашининг доимий бўлмаган аъзолари этиб сайланди.

193 давлат вакили иштирок этган овоз бериш жараёни бир қатор йўналишларда рақобатли кечди. Янги аъзолар ўз ваколатларини 2027 йил 1 январдан бошлаб икки йил муддатга амалга оширади.

Ғарбий Европа ва бошқа давлатлар гуруҳи учун ажратилган икки ўринни Австрия ва Португалия эгаллади. Лотин Америкаси ва Кариб ҳавзаси давлатлари гуруҳидан Тринидад ва Тобаго сайланган бўлса, Африка гуруҳи номзоди сифатида Зимбабве қўллаб-қувватланди.

Энг кескин рақобат Осиё-Тинч океани гуруҳида кузатилди. Қирғизистон ва Филиппин ўртасида кечган сайлов тўрт босқичли овоз беришни талаб қилди. Якуний босқичда Қирғизистон 142 та овоз тўплаб, 49 овоз олган Филиппинни ортда қолдирди.

Мазкур натижа Қирғизистон учун тарихий аҳамиятга эга бўлди. Мамлакат 1992 йилда БМТга аъзо бўлганидан бери илк бор Хавфсизлик Кенгаши таркибига сайланмоқда.

Қолган давлатлар эса бу органда аввал ҳам фаолият юритган. Хусусан, Австрия ва Португалия уч мартадан, Зимбабве икки марта, Тринидад ва Тобаго эса бир марта БМТ Хавфсизлик Кенгаши аъзоси бўлган.

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Пожалуйста, введите ваш комментарий!
пожалуйста, введите ваше имя здесь

Последние новости

Ўзбекистон ва Гонконг ўзаро визасиз режим жорий этиш бўйича келишувга эришди

Ўзбекистон ва Гонконг ўртасида 30 кунгача бўлган муддатга ўзаро визасиз режим жорий этиш бўйича келишувга эришилди. Тегишли келишув томонлар...

Больше похожих статей