«Навоийазот»да қиймати 1 миллиард долларлик 10 та янги кимё лойиҳаси амалга оширилади

Топ статей за 7 дней

Подпишитесь на нас

51,905участниковМне нравится
22,962участниковЧитать
8,820участниковПодписаться
- Advertisement -

Навоий вилоятидаги «Навоийазот» кимё кластери негизида умумий қиймати 1 миллиард доллар бўлган 10 та янги кичик тоннажли кимё лойиҳасини амалга ошириш режалаштирилмоқда. Бу ҳақда Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев раислигида ўтказилган кимё саноатини ривожлантириш масалаларига бағишланган йиғилишда маълум қилинди.

Таъкидланишича, кейинги йилларда мамлакат кимё саноатига 8,3 миллиард доллар инвестиция жалб қилиниб, 87 та йирик ишлаб чиқариш объекти ишга туширилган. Натижада поливинилхлорид (ПВХ), «яшил» водород, кўпикланган полипропилен ва БОПП-плёнка каби 60 дан ортиқ янги турдаги маҳсулотларни ишлаб чиқариш ўзлаштирилди.

Шу билан бирга, йиғилишда соҳада мавжуд муаммолар ҳам кўриб чиқилди. Хусусан, тармоқнинг ўсиш суръатлари республика саноатининг ўртача кўрсаткичларидан пастлиги, кимё маҳсулотлари импорти ҳажми эса йилига 4,5 миллиард долларга етаётгани қайд этилди.

Давлат раҳбари юқори қўшилган қийматга эга маҳсулотлар ишлаб чиқаришни кенгайтириш муҳимлигини таъкидлади. Мисол тариқасида «Навоийазот» корхонасида ишлаб чиқарилаётган цианли туз маҳсулоти келтирилди. Унинг бир тоннаси тахминан 3,7 минг долларга баҳоланса, кейинги қайта ишлаш орқали ёпиштирувчи материалларга айлантирилганда қиймати тоннасига 8 минг долларгача ошиши мумкин.

Шу муносабат билан масъул идораларга хомашёни чуқур қайта ишлаш, импорт ўрнини босиш ҳамда экспортбоп кимё маҳсулотлари ишлаб чиқаришни кўпайтиришга қаратилган янги лойиҳаларни амалга ошириш вазифаси юклатилди.

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Пожалуйста, введите ваш комментарий!
пожалуйста, введите ваше имя здесь

Последние новости

Самарқандда Оролбўйи сув ресурсларини бошқариш бўйича янги концепция имзоланди

Самарқанд шаҳрида ўтказилаётган «Eco Expo 2026» халқаро кўргазмаси доирасида Қуйи Амударё ҳавзаси учун Сув ресурсларини интеграциялашган бошқариш (СРИБ) режаси...

Больше похожих статей