Тошкент ва Наманганда 26,5 килограмм гиёҳвандлик воситалари мусодара қилинди

Топ статей за 7 дней

Подпишитесь на нас

51,905участниковМне нравится
22,962участниковЧитать
8,810участниковПодписаться
- Advertisement -

Тошкент вилоятининг Қибрай туманида трансмиллий жиноий уюшманинг икки нафар аъзоси катта миқдордаги гиёҳвандлик воситаларини етказиб беришга уринган вақтида қўлга олинди.

Ички ишлар органлари маълумотига кўра, гумонланувчилар дала ҳудудига яшириб қўйилган 21,5 килограмм гиёҳвандлик воситаларини олиб кетиш вақтида ушланган. Мусодара қилинган моддалар орасида гашиш, опий ва метамфетамин борлиги айтилмоқда.

Тергов жараёнида аниқланишича, ушбу шахслар трансмиллий жиноий гуруҳнинг Ўзбекистондаги ташкилотчиларидан бири топшириғи асосида ҳаракат қилган.

Шунингдек, Наманган вилоятининг Уйчи туманида ҳам наркотик моддалар билан боғлиқ яна бир ҳолат фош этилди. Муқаддам судланган 63 ёшли шахс далага кўмиб кетилган 5 килограмм гашишни олаётган вақтида қўлга олинган.

Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар томонидан ҳар икки ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 273-моддаси 5-қисми билан жиноят иши қўзғатилди. Ҳозирда тергов ҳаракатлари давом этмоқда.

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Пожалуйста, введите ваш комментарий!
пожалуйста, введите ваше имя здесь

Последние новости

Ўзбекистон ва Хитой Туризм ассоциацияси ҳамкорликни кенгайтириш масаласини муҳокама қилди

Ўзбекистон Туризм қўмитаси раиси А. Аққулов Хитойнинг йирик туристик ташкилотларидан бири бу China Tourism Association бош котиби Ге Лэй...

Больше похожих статей