2026 йил 1 мартдан бошлаб мамлакатда 2000 турдаги рецептур дори воситалари нархларини қайта шакллантириш жараёни амалга оширилган эди. Натижада бир қатор дори воситалари дорихоналарда аҳоли учун анча арзон нархларда сотила бошлади.
Эндиликда ушбу ислоҳотнинг навбатдаги босқичи бошланмоқда. Маълум қилинишича, 1 июлдан яна қариб 2500 турдаги рецептур дори воситалари нархлари пасайтирилади.
Бу ўзгаришлар аҳоли учун дори воситаларининг янада ҳамёнбоп бўлиши, тасдиқланган ягона нархлар асосида харид қилиш имконияти кенгайиши ҳамда асоссиз нарх ошишларининг олдини олишга хизмат қилади.
Шу билан бирга, фуқаролар PharmUz мобил иловаси орқали дори воситаларининг тасдиқланган нархларини текшириш ва қиммат нархда сотиш ҳолатлари бўйича мурожаат қолдириш имкониятига эга бўлади.

