Қурбон ҳайити арафасида озиқ-овқат маҳсулотлари нархлари назоратга олинди

Топ статей за 7 дней

Подпишитесь на нас

51,905участниковМне нравится
22,962участниковЧитать
8,790участниковПодписаться
- Advertisement -

Қурбон ҳайити байрами арафасида аҳоли ўртасида талаб юқори бўладиган ижтимоий аҳамиятга эга озиқ-овқат маҳсулотлари нархлари барқарорлигини таъминлаш мақсадида Рақобат қўмитаси томонидан йирик савдо тармоқлари ва савдо комплексларига тегишли кўрсатмалар юборилди.

Қўмита маълумотига кўра, байрам кунлари олдидан талаб кескин ошиши мумкин бўлган маҳсулотлар нархларининг асоссиз ўсишига йўл қўймаслик чоралари кўрилмоқда. Шу муносабат билан чакана савдо тармоқлари ва савдо марказларига маҳсулот етказиб берувчи корхоналар томонидан нархларни ўзгартириш, логистика харажатларининг ошиши ёки чакана нархларга таъсир кўрсатиши мумкин бўлган бошқа омиллар ҳақида Қўмитани тезкор равишда хабардор қилиб бориш тавсия этилди.

Шунингдек, савдо тармоқларига етказиб берувчиларни асоссиз нарх ошириш ҳолатларига йўл қўймаслик бўйича огоҳлантириб бориш вазифаси ҳам юклатилди.

Қайд этилишича, Рақобат қўмитаси ўз ваколатлари доирасида аҳоли учун муҳим бўлган ижтимоий аҳамиятга эга озиқ-овқат маҳсулотлари нархлари барқарорлигини таъминлаш бўйича зарур чораларни кўришда давом этади.

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Пожалуйста, введите ваш комментарий!
пожалуйста, введите ваше имя здесь

Последние новости

Жавоҳир Синдаров Super Chess Classic Romania турнирида бронза медалини қўлга киритди

Ўзбекистонлик гроссмейстер Жавоҳир Синдаров Grand Chess Tour 2026 сериясининг иккинчи босқичи ҳисобланган Super Chess Classic Romania мусобақасини муваффақиятли якунлаб,...

Больше похожих статей