Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Покистоннинг Кветта шаҳрида содир этилган террорчилик ҳужуми оқибатида кўплаб инсонлар ҳалок бўлгани ва жароҳат олгани муносабати билан Покистон раҳбариятига таъзия йўллади.
Давлат раҳбари Осиф Али Зардорий ва Шаҳбоз Шариф номига юборган ҳамдардлик мактубида фожиа оқибатида ҳалок бўлганларнинг оила аъзолари ва яқинларига чуқур таъзия билдирди.
Шунингдек, Ўзбекистон Президенти жароҳат олган фуқароларнинг тез фурсатда соғайиб кетишини тилади.
Ўзбекистон терроризмнинг ҳар қандай кўринишини қатъий қоралаб, халқаро хавфсизлик ва барқарорликни таъминлаш бўйича саъй-ҳаракатларни қўллаб-қувватлашини яна бир бор тасдиқлади.

