Андижонда дарёда чўмилган ўсмир ҳалок бўлди

Топ статей за 7 дней

Подпишитесь на нас

51,905участниковМне нравится
22,962участниковЧитать
8,860участниковПодписаться
- Advertisement -

Андижон вилоятида дарёда чўмилиш вақтида ғарқ бўлган ўсмирнинг жасади топилди. Бу ҳақда вилоят прокуратураси матбуот хизмати хабар қилди.

Маълум қилинишича, фожиали ҳодиса 16 май куни Балиқчи туманида содир бўлган. Дастлабки маълумотларга кўра, 17 ёшли ўсмир дўстлари билан “Сарнавул” маҳалласи ҳудудидан оқиб ўтувчи Қорадарёга чўмилиш учун борган.

Чўмилиш жараёнида ўсмир сувга ғарқ бўлиб, кўздан йўқолган.

Қидирув ишлари бир неча кун давом этди. Орадан тўрт кун ўтиб, марҳумнинг жасади Андижон — Наманган автомобиль йўлидаги кўприк яқинидан топилди.

Ҳозирда ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар томонидан ҳодиса юзасидан текширув ишлари олиб борилмоқда ва воқеанинг барча ҳолатлари аниқланмоқда.

Аввалроқ Фарғона вилоятида ҳам шунга ўхшаш фожиали ҳолат кузатилгани, сувга тушиб кетган ўйинчоқни олишга уринган икки нафар ака-ука сувда ҳалок бўлгани хабар қилинган эди. Мазкур ҳолат юзасидан ҳам терговга қадар текширув ўтказилмоқда.

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Пожалуйста, введите ваш комментарий!
пожалуйста, введите ваше имя здесь

Последние новости

Тошкент замонавий туризм маркази сифатида мавқеини мустаҳкамламоқда

2026 йилнинг биринчи ярим йиллиги якунларига кўра, Тошкентга 3,2 миллион нафар хорижий ва 4,1 миллион нафар маҳаллий сайёҳ ташриф...

Больше похожих статей