- Advertisement -
Рақобат қўмитаси онлайн реклама (эълон жойлаштириш) хизматлари бозорида “OLX Classifieds” МЧЖ ХК устун мавқега эга рақамли платформа оператори деб эътироф этди.
Рақобат тўғрисидаги қонун ҳужжатларига мувофиқ, устун мавқеини суиистеъмол қилиш ҳолатларини олдини олиш мақсадида эндиликда мажбурий тартибда Монополияга қарши комплаенс тизими жорий этилади ва тегишли тартибда мониторинг ўтказиб борилади.

