«Ватан ғамидаги 365 кун» китоби тақдим этилди

Топ статей за 7 дней

Подпишитесь на нас

51,905участниковМне нравится
22,962участниковЧитать
8,790участниковПодписаться
- Advertisement -

Оммавий ахборот воситалари учун Контент тайёрлаш марказида «Ватан ғамидаги 365 кун» номли китоб тақдимоти бўлиб ўтди. Нашрда 2025 йил давомида Ўзбекистоннинг сиёсий, иқтисодий ва ижтимоий ҳаётида юз берган муҳим воқеалар жамланган.

Китоб Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевнинг бир йиллик фаолиятига бағишланган бўлиб, унда давлат раҳбарининг ҳудудларга ташрифлари, аҳоли билан учрашувлари, халқаро музокаралари, шунингдек, мамлакатда амалга оширилган асосий ислоҳот ва ўзгаришлар акс эттирилган.

Нашр материаллари фотосуратлар, таҳлилий шарҳлар ва QR-кодлар билан бойитилган. Бу эса ўқувчиларга қўшимча маълумот олиш ва турли соҳалардаги ўзгаришлар динамикасини кузатиш имконини беради.

Китобда иқтисодиёт, экология, таълим, энергетика, уй-жой сиёсати ҳамда “яшил” иқтисодиётни ривожлантириш масалаларига алоҳида эътибор қаратилган.

Тақдимот иштирокчилари таъкидлашича, «Ватан ғамидаги 365 кун» нафақат ҳужжатли тўплам, балки Янги Ўзбекистонни шакллантириш жараёнини акс эттирувчи муҳим тарихий манба сифатида ҳам аҳамият касб этади.

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Пожалуйста, введите ваш комментарий!
пожалуйста, введите ваше имя здесь

Последние новости

Тошкент вилоятида Ўзбекистон-Беларус ҳукуматлараро комиссиясининг 12-йиғилиши бўлиб ўтди

Тошкент вилоятидаги «Амирсой» тоғ курорти ҳудудида Ўзбекистон Республикаси ва Беларусь Республикаси ўртасидаги икки томонлама ҳамкорлик бўйича Қўшма ҳукуматлараро комиссиянинг...

Больше похожих статей