Ўзгидромет 15 май куни Ўзбекистонда қуруқ ва иссиқ об-ҳаво бўлишини прогноз қилди

Топ статей за 7 дней

Подпишитесь на нас

51,905участниковМне нравится
22,962участниковЧитать
8,840участниковПодписаться
- Advertisement -

Ўзгидромет маълумотларига кўра, жума — 15 май куни Ўзбекистон ҳудудининг катта қисмида ёғингарчиликсиз барқарор об-ҳаво сақланиб туради. Осмон ўзгарувчан булутли бўлади.

Тошкент шаҳрида ҳаво ҳарорати барқарор сақланиши кутилмоқда: кечаси 16–18°, кундузи эса 32–34° иссиқ бўлади. Шарқий шамол секундига 3–8 метр тезликда эсади.

Шунга ўхшаш об-ҳаво Тошкент, Самарқанд, Жиззах ва Сирдарё вилоятларида, шунингдек, Фарғона водийсида ҳам кузатилади. Ушбу ҳудудларда кундузи ҳаво ҳарорати 30–35° атрофида бўлади, кечаси эса 12–17° гача пасаяди.

Энг иссиқ об-ҳаво Бухоро, Навоий, Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларида кузатилиши прогноз қилинмоқда. Бу ҳудудларда кундузи ҳаво ҳарорати 37° гача кўтарилиши мумкин.

Қорақалпоғистон ва Хоразм вилоятида ёғингарчилик кутилмаётган бўлса-да, шамол кучайиши прогноз қилинган. Айрим жойларда шамол тезлиги секундига 13–18 метрга, айрим ҳолларда 20–22 метргача етиши ва чанг-тўзон кузатилиши мумкин.

Республиканинг тоғолди ва тоғли ҳудудларида эса қисқа муддатли ёмғир ва момақалдироқ бўлиши эҳтимоли сақланиб қолмоқда. Бу ҳудудларда шамол секундига 15–20 метргача кучайиши мумкин. Тоғли жойларда кундузи ҳаво ҳарорати 20–25° дан ошмайди.

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Пожалуйста, введите ваш комментарий!
пожалуйста, введите ваше имя здесь

Последние новости

Трамп ўғиллари Қозоғистондаги вольфрам қазиб олиш лойиҳасидан даромад олиши мумкин

АҚШ Қозоғистондаги вольфрам конларини ўзлаштириш бўйича келишув тузди. Музокаралар жараёнида АҚШ президенти Дональд Трампнинг ўғиллари лойиҳа операторига айланадиган компанияга...

Больше похожих статей