Швециядан Ўзбекистонга 20 нафар фуқаро депортация қилинди

Топ статей за 7 дней

Подпишитесь на нас

51,905участниковМне нравится
22,962участниковЧитать
8,980участниковПодписаться
- Advertisement -

13 майга ўтар кечаси Швециядан махсус чартер рейси орқали Тошкент шаҳрига миграция қонунчилигини бузгани учун депортация қилинган 20 нафар Ўзбекистон фуқароси олиб келинди.

Фуқароларнинг қайтарилиши Ўзбекистон ва Швециянинг тегишли идоралари ўртасидаги ҳамкорлик доирасида ташкил этилди. Томонлар шахсни аниқлаш, ҳужжатларни расмийлаштириш ҳамда хавфсиз транспортировкани таъминлаш билан боғлиқ барча зарур тартиб-таомилларни тезкор мувофиқлаштирди.

Қайд этилишича, Ўзбекистон миграция масалалари бўйича хорижий ҳамкорлар билан доимий асосда ҳамкорлик қилиб келмоқда. Шунингдек, хориждаги мамлакат фуқароларининг ҳуқуқ ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш, миграция қонунчилиги бузилишининг олдини олиш масалаларига алоҳида эътибор қаратилмоқда.

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Пожалуйста, введите ваш комментарий!
пожалуйста, введите ваше имя здесь

Последние новости

Пойтахт иқтисодиётининг қарийб 68 фоизи хизматлар соҳаси ҳиссасига тўғри келади

Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2026 йилнинг январь–июнь ойларида Тошкент шаҳрининг ялпи ҳудудий маҳсулоти 226 трлн сўмни ташкил этган...

Больше похожих статей