1700 дан ортиқ “ноқонуний” ўзбек асалари ортилган фура Россияда бир ойдан бери қидирилмоқда

Топ статей за 7 дней

Подпишитесь на нас

51,905участниковМне нравится
22,962участниковЧитать
8,820участниковПодписаться
- Advertisement -

Ўзбекистондан олиб келинган асаларилар ортилган фура Курган вилоятидаги карантин ҳудудига етиб бормасдан йўқолиб қолган.

Россияда бир ойдан буён 1500 дан ортиқ ўзбек асалари ортилган юк машинаси қидирилмоқда. Telegram’даги SHOT канали маълумотига кўра, жанубий ҳашаротлар карантиндан ўтмаган бўлиб, улар инфекция ташувчиси бўлиши ва хавф туғдириши мумкин.

1728 та асалари олиб келаётган машина апрель ойи бошида Астрахан вилоятидаги назорат пункти орқали Россияга кирган. Бироқ фура Курган вилоятидаги карантин ҳудудига етиб бормаган ва бедарак йўқолган.

Маҳаллий аҳоли вакиллари карантин ҳудудида асалариларни қабул қилиш режалаштирилмаганини, у ерда уялар ва махсус жиҳозлар мавжуд эмаслигини билдирган. Жамоат фаоллари Россельхознадзорга мурожаат қилган. Ҳозирда фура ва ҳайдовчи Россия бўйлаб қидирилмоқда. Асаларичилар прокуратура ва ИИВга ҳам мурожаат йўллаган.

Қайд этилишича, Марказий Осиёдан келтириладиган асаларилар айрим хавфли инфекциялар ва паразитларни яширинча олиб юриши мумкин. Назоратсиз олиб кирилганда эса улар маҳаллий асалари оилаларининг оммавий қирилишига сабаб бўлиши эҳтимоли бор.

Шунингдек, хабарда ўзбек асаларилари нисбатан тажовузкор экани ва улар чаққанда анафилактик шокка олиб келиши мумкинлиги айтилган. Бундай асаларилардан олинган ноқонуний асал маҳсулотлари эса сальмонеллёз ва бошқа касалликларни тарқатиш хавфини туғдириши таъкидланган.

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Пожалуйста, введите ваш комментарий!
пожалуйста, введите ваше имя здесь

Последние новости

ЕХҲТ IT-кўникмалар ва рақамли маркетинг бўйича ўқитиш орқали Фарғонада хотин-қизларнинг иқтисодий имкониятларини оширди

Фарғона вилоятининг турли ҳудудларидан келган 150 данортиқ хотин-қизлар ЕХҲТнинг Ўзбекистондагилойиҳалар координатори томонидан IT-Park Uzbekistanбилан ҳамкорликда ташкил этилган IT-кўникмалар варақамли маркетинг бўйича ўқув курсларинимуваффақиятли тамомладилар. Мазкур дастур туфайлииштирокчилар даромадларини ошириш, бизнесниривожлантириш ва онлайн тарзда масофадан турибишлаш учун зарур бўлган амалий рақамли кўникмаларниўзлаштирдилар. 2026-йил 9-июн куни бўлиб ўтган сертификатларнитопшириш маросимида иштирокчилар, тренерлар вамаҳаллий ташкилотлар вакиллари рақамли иқтисодиёткўникмаларини эгаллаш учун ўз вақти ва кучинисарфлаган аёлларнинг ютуқларини эътироф этиш учунйиғилдилар. Маросимда сўзга чиққан ЕХҲТнинг Ўзбекистондагилойиҳалар координатори, элчи Антти Карттунеништирокчиларни эришган ютуқлари билан табриклади вахотин-қизларнинг рақамли кўникмалариниривожлантиришга сармоя киритиш муҳимлигинитаъкидлади. “Бугун биз шунчаки ўқув курси якунланганини эмас, балки бундан анча каттароқ воқеани нишонлаяпмиз. Бизушбу аёлларнинг ўзлари, оилалари ва жамиятлари учуняхшироқ иқтисодий келажак барпо этиш йўлидагиқатъияти, мақсадга интилувчанлиги ва тайёрлигиниолқишлаймиз”, - деди элчи Антти Карттунен. Дастур хотин-қизларнинг, айниқса, чекка туманлар вақишлоқ жойларда истиқомат қилувчи аёлларнингиқтисодий имкониятларини кенгайтириш мақсадидаишлаб чиқилган. Ўқиш давомида иштирокчилар рақамлимаркетинг асослари, бизнесни Интернетда тарғиб қилиш, электрон тижорат воситалари ҳамда иш ва тадбиркорликфаолиятида амалий қўллаш учун зарур бўлган базавийрақамли кўникмаларни ўргандилар. Кўпгина иштирокчилар учун бу тренинг фаолиятларидаянги босқични бошлаб берди. “Дастурда иштирок этишдан олдин мен маданият ватуризм соҳасидаги лойиҳани ривожлантираётган эдим. Тренинг туфайли мен уни интернетда тарғиб қилиш, онлайн аудиторияни яхшироқ тушуниш ва янадажозибали визуал контент яратиш учун амалийвоситалардан фойдаланиш имконига эга бўлдим. Энгмуҳими - эндиликда ўз ғояларимни ҳаётга татбиқ этишучун технологиялардан ижодий ва стратегик ёндашганҳолда, ишонч билан фойдаланмоқдаман”, - дея ўзтаассуротлари билан ўртоқлашди курслар иштирокчисиДилдора Алиева. Ушбу ўқув курслари Оʻзбекистоннинг бошқа ҳудудлариниҳам қамраб олган кенг кўламли ўқитиш ташаббусинингбир қисмидир: бугунги кунга қадар 1000 га яқинхотин-қизлар базавий кўникмаларига эга бўлдилар. Аёлларнинг иқтисодий тенглигини қўллаб-қувватлашЕХҲТнинг Ўзбекистондаги лойиҳалар координаторинингасосий устувор йўналиши бўлиб қолмоқда. Рақамлисаводхонликни ошириш, тадбиркорликни ривожлантиришва замонавий технологиялардан фойдаланишимкониятини яратиш орқали ЕХҲТ хотин-қизларгарақамли технологиялар асрида зарур бўлган амалийкўникмаларни эгаллашда кўмаклашмоқда.

Больше похожих статей