Саида Мирзиёева Венеция биенналесида Ўзбекистон павильони очилишида нутқ сўзлади

Топ статей за 7 дней

Подпишитесь на нас

51,905участниковМне нравится
22,962участниковЧитать
8,760участниковПодписаться
- Advertisement -

Ўзбекистон Президенти Администрацияси раҳбари Саида Мирзиёева 61-Венеция замонавий санъат биенналеси доирасида Ўзбекистон миллий павильони — “The Aural Sea” очилиш маросимида иштирок этди.

Бу ҳақда у ўз саҳифасида маълум қилиб, жорий биеннале мавзуси — “In Minor Keys” (“Минор оҳангларда”) замон руҳини акс эттириши ва дунёни англаш усуллари ҳақидаги нозик ҳамда чуқур мулоҳазаларга бағишланганини таъкидлади.

Саида Мирзиёеванинг сўзларига кўра, Ўзбекистон павильони лойиҳаси Орол денгизи мавзусини нафақат экологик фожиа, балки хотира, мифология ва бадиий талқин макони сифатида ёритади.

Шунингдек, у Ўзбекистон павильони халқаро кўргазма иштирокчилари ва меҳмонларида яна катта қизиқиш уйғотганини қайд этди. Кўплаб ташриф буюрувчилар мамлакат маданияти билан яқинроқ танишиш ва минтақани ўз кўзи билан кўриш истагини билдирган.

Венеция биенналеси дунёдаги энг йирик ва нуфузли замонавий санъат майдонларидан бири ҳисобланади.

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Пожалуйста, введите ваш комментарий!
пожалуйста, введите ваше имя здесь

Последние новости

“Minecraft” ўйинида ўзбек тили расман жорий этилди

Дунёда энг оммабоп видеоигрлардан бири бўлган Minecraft’нинг Java Edition версиясида ўзбек тилидаги расмий локализация ишга туширилди. Янги янгиланишга кўра, ўйин...

Больше похожих статей