АҚШда ўзбек хонандаси Юлдуз Усмонованинг 9 май куни Нью-Йорк шаҳридаги Брайтон-Бичда режалаштирилган концерти атрофида жамоатчилик муҳокамаси кучаймоқда.
Қатор америкалик сиёсатчилар, жумладан Нассо округи раҳбари Брюс Блейкман, шунингдек Нью-Йорк штати Ассамблеяси депутатлари Майкл Новахов ва Алек Брук-Красны концертни бекор қилишга чақиришди. Улар хонандани антисемитизмда айблаб, тегишли кампанияни бошлаган.
Ташкилотчилар маълум қилишича, хонандага аввал айтилган баёнотларни омма олдида рад этиш ва узр сўраш таклиф этилган, аммо у буни рад этгани айтилмоқда.
Шунингдек, АҚШ давлат котиби Марко Рубиога артисткага берилган визаларни бекор қилиш илтимоси билан мурожаат юборилган.
Маълум қилинишича, 4 май куни Нью-Йоркда ушбу вазиятга бағишланган матбуот анжумани ўтказилиши кутилмоқда.

