Президент Жанубий Корея билан инвестициявий шерикликни кенгайтиришни муҳокама қилди

Топ статей за 7 дней

Подпишитесь на нас

51,905участниковМне нравится
22,962участниковЧитать
8,740участниковПодписаться
- Advertisement -

3 май куни Осиё тараққиёт банки Бошқарувчилар кенгаши тадбирлари доирасида Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Корея Республикаси делегацияси билан учрашув ўтказди. Делегацияга Бош вазир ўринбосари, иқтисодиёт ва молия вазири Ку Юн Чхол бошчилик қилди.

Музокаралар чоғида томонлар Ўзбекистон–Корея ўртасидаги алоҳида стратегик шериклик муносабатларини янада мустаҳкамлаш ва кўп қиррали ҳамкорликни кенгайтириш масалаларини муҳокама қилдилар.

Корея томони Ўзбекистон раҳбарига Корея Республикаси Президенти Ли Чжэ Мённинг самимий саломларини етказди. Нью-Йоркда бўлиб ўтган етакчилар учрашуви натижалари мамнуният билан қайд этилди.

Икки томонлама муносабатлар тарихий алоқалар, анъаналар муштараклиги ва ўзаро ишончга таяниб, изчил ривожланиб бораётгани таъкидланди.

Савдо-иқтисодий ва инвестициявий ҳамкорликни кенгайтириш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди. Асосий кўрсаткичларда барқарор ўсиш қайд этилди: йил бошидан товар айланмаси 12 фоизга ошган, Ўзбекистонда қарийб 1000 та қўшма корхона фаолият юритмоқда, корея инвестицияларининг умумий ҳажми эса 8 миллиард доллардан ошган.

Ҳозирда корея компаниялари учун махсус саноат зонасини ташкил этиш масаласи ишлаб чиқилмоқда. Шунингдек, Корея Эксимбанки билан ҳамкорлик юқори баҳоланди — унинг иштирокидаги лойиҳалар портфели 2 миллиард доллардан ортиқни ташкил этади.

Амалга оширилаётган лойиҳалар қаторида кўп тармоқли клиника, кимё маркази ва фармацевтика парки қурилиши бор. Бундан ташқари, Тошкент — Хива йўналишида Hyundai Rotem компаниясининг илк поезди қатнай бошлади.

Ўзбекистон Президенти устувор тармоқларда янги инвестиция лойиҳалари портфелини шакллантириш ва ҳудудлараро алмашинувларни фаоллаштириш тарафдори эканини билдирди. Шунингдек, давлат молиясини бошқариш тизимини рақамлаштиришда корея томонининг қўллаб-қувватлашига қизиқиш билдирилди.

Шу билан бирга, Сеул шаҳрида кузда бўлиб ўтадиган «Марказий Осиё — Корея» саммитига тайёргарлик масалалари ҳам муҳокама қилинди.

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Пожалуйста, введите ваш комментарий!
пожалуйста, введите ваше имя здесь

Последние новости

ОТБ Осиёда минтақавий энергетика тизимлари ва рақамли инфратузилмани ривожлантириш учун 70 миллиард долларлик ташаббусларни ишга туширади

Осиё тараққиёт банки (ОТБ) 2035 йилга қадар энергетика ва рақамли инфратузилма соҳаларида 70 миллиард АҚШ долларига тенг янги ташаббусларни...

Больше похожих статей