- Advertisement -
2026 йил 21 апрелдаги ЎРҚ–1140-сонли Қонун билан «Атом энергиясидан тинчлик мақсадларида фойдаланиш тўғрисида»ги Қонунга муҳим ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди. Мазкур ҳужжат соҳадаги давлат бошқарувини аниқлаштиришга хизмат қилади.
Асосий ўзгаришлар:
- Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Атом энергияси агентлиги атом энергиясидан фойдаланиш соҳасидаги ваколатли давлат органи этиб белгиланди.
- Энергетика вазирлиги Атом энергияси агентлиги билан биргаликда атом электр станциялари (АЭС) томонидан ишлаб чиқариладиган қувватларни ҳисобга олган ҳолда, мамлакатнинг электр энергияси балансини ишлаб чиқади.
- Вазирлик соҳага доир давлат дастурларини ишлаб чиқиш жараёнларида бевосита иштирок этади.
Қонун расмий эълон қилинган кундан бошлаб кучга кирди.

