Тошкентда румин ҳайкалтароши Константин Брынкушга бағишланган фотокўргазма очилади

Топ статей за 7 дней

Подпишитесь на нас

51,905участниковМне нравится
22,962участниковЧитать
8,720участниковПодписаться
- Advertisement -

Руминия элчихонаси ташаббуси билан 2026 йил 21 апрель куни Камолиддин Беҳзод номидаги Шарқ миниатюра санъати музейида “Тыргу-Жиу шаҳридаги «Қаҳрамонлар йўли» монументал ансамбли. Константин Брынкушга (1876–1957) таваллудининг 150 йиллиги муносабати билан ҳурмат ифодаси” номли фотокўргазманинг очилиши бўлиб ўтади.

Константин Брынкуш модернизмнинг пионери ва XX асрнинг энг нуфузли ҳайкалтарошларидан бири бўлиб, у «замонавий ҳайкалтарошликнинг отаси» деб ҳам аталади. Мазкур тадбир Тасвирий ва амалий санъат халқаро фестивали доирасида ўтказилади.

Кўргазма Ўзбекистон Республикасидаги Руминия элчихонаси томонидан Ўзбекистон Бадиий академияси ҳамда Камолиддин Беҳзод номидаги Шарқ миниатюра санъати музейи билан ҳамкорликда ташкил этилган.

Кўргазма Руминиянинг Тыргу-Жиу шаҳрида жойлашган «Қаҳрамонлар йўли» монументал ансамблини акс эттирувчи 21 та фотосуратдан иборат. Ушбу ансамбль Константин Брынкуш томонидан 1937–1938 йилларда Биринчи жаҳон урушида ҳалок бўлган қаҳрамонлар хотирасига бағишлаб яратилган.

Кўргазма 2026 йил 21 апрелдан 28 апрелга қадар давом этади. Кириш бепул.

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Пожалуйста, введите ваш комментарий!
пожалуйста, введите ваше имя здесь

Последние новости

Ўзбекистон Жанубий Кореянинг экологик экспертизани рақамлаштириш бўйича тажрибасини ўрганмоқда

14 апрел куни Ўзбекистон Республикаси Экология ва иқлим ўзгариши миллий қўмитаси ҳамда Давлат экологик экспертизаси маркази вакиллари Сеул шаҳрида...

Больше похожих статей