Ўзбекистонга Россия Федерацияси Президенти Администрацияси раҳбарининг биринчи ўринбосари Сергей Кириенко расмий ташриф билан келди.
Ташриф доирасида унинг Ўзбекистон Республикаси олий раҳбарияти билан учрашувлари режалаштирилган бўлиб, уларда икки томонлама ҳамкорликнинг асосий йўналишлари муҳокама қилинади.
Қайд этилишича, Ўзбекистон ва Россия ўртасидаги муносабатлар стратегик шериклик ва иттифоқчилик руҳида изчил ривожланмоқда. Бунга икки давлат раҳбарларининг сиёсий иродаси ва яқин ҳамкорлиги хизмат қилмоқда, натижада алоқалар янги амалий мазмун билан бойиб, турли соҳаларда кенгаймоқда.
Кутилишича, мазкур ташриф икки томонлама муносабатларни янада мустаҳкамлаш ва қўшма лойиҳаларни амалга оширишда муҳим қадам бўлади.

