АҚШда “Эл-юрт умиди” стипендианти вафот этди

Топ статей за 7 дней

Подпишитесь на нас

51,905участниковМне нравится
22,962участниковЧитать
8,790участниковПодписаться
- Advertisement -

“Эл-юрт умиди” жамғармаси ўз стипендиати Муҳаммадюсуф Фахриддиновнинг бевақт вафот этганини маълум қилди. Ушбу хабар марҳумни илм-фанга интилувчан, Ватанга хизмат қилишни мақсад қилган иқтидорли ёш сифатида таниб-билган яқинлари ва жамоатчилик орасида чуқур қайғу уйғотди.

Маълум қилинишича, Муҳаммадюсуф Фахриддинов АҚШдаги Stony Brook университетида компьютер технологиялари ва информатика йўналиши бўйича бакалавриатнинг 4-босқич талабаси бўлган. У жамғарманинг истиқболли ва намунавий стипендиатларидан бири сифатида эътироф этилган.

У ўзининг юқори тайёргарлиги, мақсадга интилиши ҳамда танлаган соҳасига бўлган садоқати билан ажралиб тургани таъкидланмоқда.

Ҳозирги вақтда “Эл-юрт умиди” жамғармаси Ташқи ишлар вазирлиги ва консуллик идоралари билан ҳамкорликда воқеа юзасидан барча ҳолатларни аниқлаш ишларини олиб бормоқда. Шунингдек, марҳумнинг жасадини Ватанга олиб келиш билан боғлиқ ташкилий масалалар жамғарма назоратида экани маълум қилинган.

Жамғарма томонидан марҳумнинг оила аъзолари ва яқинларига ҳамдардлик билдирилди.

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Пожалуйста, введите ваш комментарий!
пожалуйста, введите ваше имя здесь

Последние новости

OLX онлайн реклама бозорида устун мавқега эга деб топилди

Рақобат қўмитаси онлайн реклама (эълон жойлаштириш) хизматлари бозорида “OLX Classifieds” МЧЖ ХК устун мавқега эга рақамли платформа оператори деб...

Больше похожих статей