“Ўзагролизинг” 10 млн евролик молиялаштиришга эришди

Топ статей за 7 дней

Подпишитесь на нас

51,905участниковМне нравится
22,962участниковЧитать
8,690участниковПодписаться
- Advertisement -

“Ўзагролизинг” акциядорлик жамияти ҳамда John Deere Finance компанияси ўртасида 10 миллион евро миқдорида молиялаштириш бўйича келишувга эришилди. Ушбу битим жамият фаолиятида муҳим босқич сифатида баҳоланмоқда.

Қайд этилишича, мазкур молиялаштириш давлат кафолатисиз тўғридан-тўғри жалб қилинган илк халқаро инвестицион келишув ҳисобланади. Бу эса компаниянинг халқаро молия бозорларидаги ишончли ҳамкор сифатидаги ўрни мустаҳкамланаётганидан далолат беради.

Келишув Ўзбекистон Республикаси Президентининг тегишли қарори ижроси доирасида амалга оширилиб, қишлоқ хўжалиги соҳасини модернизация қилишга қаратилган. Хусусан, хорижий молиявий ресурсларни жалб этиш орқали соҳада замонавий техникадан фойдаланиш имкониятлари кенгайиши кўзда тутилган.

Маълумотларга кўра, 2025 йилдан буён томонлар ўртасида қишлоқ хўжалиги техникаларини молиялаштириш бўйича музокаралар олиб борилган. Уларнинг натижасида узоқ муддатли молиялаштириш линияси очиш ва унинг доирасида 10 миллион евро ажратишга келишилган.

Ажратиладиган маблағлар юқори самарадорликка эга замонавий тракторларни харид қилишга йўналтирилиб, уларни лизинг асосида фермер хўжаликларига етказиб бериш режалаштирилмоқда.

Ҳозирда томонлар ўртасида шартнома шартларини якуний келишиш ва имзолаш жараёнлари давом этмоқда.

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Пожалуйста, введите ваш комментарий!
пожалуйста, введите ваше имя здесь

Последние новости

“El-yurt umidi” жамғармаси 10-апрел куни матбуот анжумани ўтказади

“El-yurt umidi” жамғармаси томонидан оммавий ахборот воситалари вакиллари учун матбуот анжумани ташкил этилмоқда. Унда жамғарманинг 2025 йил якунлари сарҳисоби...

Больше похожих статей