Москалькова: Россия Ўзбекистон фуқароларидан 3 мингдан ортиғини ватанга юборишга тайёр

Топ статей за 7 дней

Подпишитесь на нас

51,905участниковМне нравится
22,962участниковЧитать
8,860участниковПодписаться
- Advertisement -

Россия Ўзбекистонга РФ ҳудудида судланган, аммо жазони ватанларида ўташни истаган 3 мингдан ортиқ фуқарони топширишга кўмаклашишга тайёр. Бу ҳақда Россиядаги инсон ҳуқуқлари бўйича вакил Татьяна Москалькова маълум қилди.

«Россия бунга (судланганларни Ўзбекистонга ўтказишга) тайёр, аммо фуқаролик мамлакати уларни қабул қила олмайди, чунки конвенция ратификация қилинмаган», — деди Москалькова МДҲ инсон ҳуқуқлари бўйича комиссияси йиғилишида («РИА Новости»дан иқтибос). Унинг таъкидлашича, судланган ўзбекистонликларни ўтказиш учун республика 1998 йилда қабул қилинган озодликдан маҳрум этилган шахсларни жазони давом эттириш учун топшириш тўғрисидаги халқаро шартномага қўшилиши керак.

Озодликдан маҳрум этилган шахсларни жазони давом эттириш учун топшириш ҳақидаги конвенция Россияда 1998 йилдан бери ратификация қилинган. Мазкур шартнома Беларусь, Тожикистон, Қозоғистон, Арманистон, Қирғизистон ва Россия фуқароларига — агар улар иштирокчи давлатлардан бирида судланган бўлса — жазони ўз фуқаролиги бўлган давлатда ўташ имконини беради. Шартноманинг мақсади — жазони инсонпарварлаштириш ва маҳкумларнинг ижтимоий реабилитациясига кўмаклашишдир.

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Пожалуйста, введите ваш комментарий!
пожалуйста, введите ваше имя здесь

Последние новости

Тошкентда яшил ҳудудларни кенгайтириш режалаштирилмоқда

Тошкент жадал ривожланмоқда, бироқ шаҳарда ҳали ҳам яшил ҳудудлар етишмаяпти. Янги боғлар барпо этиш ва кенг кўламли кўкаламзорлаштириш шаҳар...

Больше похожих статей