Ховосда 40 мингдан ортиқ кўчат экиш акцияси ўтказилди

Топ статей за 7 дней

Подпишитесь на нас

51,905участниковМне нравится
22,962участниковЧитать
8,670участниковПодписаться
- Advertisement -

Яшил макон умуммиллий лойиҳаси доирасида Ховос туманида кенг қамровли экологик тадбир ташкил этилди. Унда “Ҳар бир хонадон — ўз боғига эга” тамойили асосида 40 мингдан ортиқ кўчат экиш ишлари амалга оширилди.

Тадбир Бошқарув самарадорлиги агентлиги, туман ҳокимлиги ҳамда жамоатчилик вакиллари иштирокида ўтказилди. Унда масъул ташкилотлар ходимлари, нуронийлар ва ёшлар фаол қатнашди.

Экологик акция доирасида амалий семинар ҳам ташкил қилиниб, Фарғона вилоятидан таклиф этилган тажрибали боғбонлар ва мутахассислар томонидан кўчат экишнинг илмий асослари, тупроқ унумдорлигини ошириш ва самарали суғориш усуллари бўйича тавсиялар берилди.

Туманнинг 11 та маҳалласида 9 турдаги — олма, анжир, ёнғоқ, беҳи, олхўри, нок, гилос, шафтоли ва ўрик кўчатлари хонадонларга тарқатилиб, жойларда экиш ишлари ташкил этилди.

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Пожалуйста, введите ваш комментарий!
пожалуйста, введите ваше имя здесь

Последние новости

Жарима балларини ҳисоблашда ҳайдовчиларга имтиёзлар борми?

1 апрелдан бошлаб камера ва радарлар томонидан аниқланган қоидабузарликлар учун ҳам жарима балларини ҳисоблаш тартиби жорий этилди.

Больше похожих статей