Тошкент ва Андижонда тиббий буюмларнинг ноқонуний айланмаси ва дори воситаларини яширин ишлаб чиқариш билан боғлиқ йирик ҳолат аниқлади

Топ статей за 7 дней

Подпишитесь на нас

51,905участниковМне нравится
22,962участниковЧитать
8,660участниковПодписаться
- Advertisement -

Мусодара қилинган воситалар ва ускуналарнинг умумий қиймати 2,3 млрд сўмдан ортиқ бўлиб, аниқланган аналогларнинг бозор қиймати тахминан 10 млрд сўмга баҳоланмоқда.

Пойтахтда «Тошкент-АЭРО» ИБК контрабандага қарши кураш бўлими ходимлари Давлат хавфсизлик хизмати ва ички ишлар органлари вакиллари билан ҳамкорликда тезкор тадбир ўтказди. Текширув давомида Янгихаёт туманидаги гумонланувчининг уйида 38 номдаги 3613 дона тиббий буюм ноқонуний сақланаётгани аниқланди.

Мусодара қилинганлар орасида мураккаб жарроҳлик амалиётларида қўлланиладиган, жумладан стентлар ва катетерлар каби ҳаётий аҳамиятга эга ва юқори хавфли тоифага кирувчи буюмлар мавжуд. Дастлабки ҳисоб-китобларга кўра, уларнинг қиймати 1 млрд 100 млн сўмдан ортиқ.

Шунга ўхшаш тадбирлар Андижон вилоятида ҳам ўтказилди. Хусусан, Андижон ва Асака шаҳарларида, шунингдек Асака туманида дори воситаларини ишлаб чиқарувчи яширин лабораториялар ва цехлар аниқланди. Маълум бўлишича, ноқонуний фаолият билан уч нафар маҳаллий фуқаро тўғридан-тўғри ўз уйларида шуғулланган.

Тинтувлар давомида қалбаки дори воситаларининг йирик партиялари, уларни ишлаб чиқариш ускуналари, бўш флаконлар, қоплаш материаллари, ёрлиқлар, йўриқномалар, шунингдек турли муҳрлар топилди.

Дастлабки маълумотларга кўра, ноқонуний цехлардан қуйидагилар мусодара қилинган:

4 дона ускуна (умумий қиймати тахминан 1 млрд 250 млн сўм),
6 та муҳр,
214 мингдан ортиқ бўш флакон ва идишлар,
кўп миқдорда қоплаш материаллари ва тегишли маҳсулотлар.

Бундан ташқари, сифати кафолатланмаган 163 номдаги 286 676 дона дори воситалари аниқланиб, мусодара қилинган.

Аниқланган дори воситалари орасида «Тивортин», «Лайботен», «Ревартон», «Дипроспан», «Рияболел», «Цефазолин», «Стрептомицин» ва «Ампициллин» бор. Ушбу дори воситаларининг асл нусхалари бозор қиймати тахминан 10 млрд сўмни ташкил этади.

Ҳозирги вақтда барча аниқланган ҳолатлар юзасидан текширувга қадар суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Пожалуйста, введите ваш комментарий!
пожалуйста, введите ваше имя здесь

Последние новости

Ўзбекистон ва Тожикистоннинг савдо-иқтисодий ва инвестициявий ҳамкорлиги инфографикада

Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази (Марказ) Ўзбекистоннинг Тожикистон билан 9 йил давомидаги савдо-иқтисодий ва инвестициявий ҳамкорлик кўрсаткичлари бўйича инфографика...

Больше похожих статей