Ўзбекистонда 255 та оқова сув тозалаш иншооти фаолият юритмоқда

Топ статей за 7 дней

Подпишитесь на нас

51,905участниковМне нравится
22,962участниковЧитать
8,790участниковПодписаться
- Advertisement -

Республикада оқова сувларни йиғиш, узатиш ва тозалаш тизимини самарали ташкил этиш бўйича изчил ишлар олиб борилмоқда. 2026 йил 1 март ҳолатига кўра, мамлакат бўйича жами 255 та оқова сув тозалаш иншооти фаолият юритмоқда. Шундан 63 таси йирик, 192 таси эса локал иншоотлардир. Шунингдек, 10 минг километрдан ортиқ канализация тармоқлари орқали хизмат кўрсатилмоқда.

Мутахассислар таъкидлашича, оқова сувларни тозалаш иншоотлари аҳоли ва саноат объектларидан чиқадиган ифлосланган сувларни механик, биологик ва дезинфекция босқичлари орқали қайта ишлаб, атроф-муҳитга хавфсиз ҳолда чиқаришда муҳим аҳамиятга эга.

Шу билан бирга, соҳадаги асосий муаммолардан бири сифатида канализация тизимидан фойдаланиш маданиятининг етарли эмаслиги қайд этилмоқда. Амалиётда кўплаб носозликлар инфратузилманинг эскириши эмас, балки нотўғри фойдаланиш оқибатида келиб чиқмоқда.

Хусусан, мутахассислар канализация тармоқларига маиший чиқиндилар, ёғ-мойлар, қурилиш материаллари ҳамда кимёвий моддаларни ташлаш қаттиқ тақиқланганини эслатмоқда. Бундай чиқиндилар қувурларда тиғилишлар ҳосил қилиб, тизим ишдан чиқишига ва тозалаш жараёни самарадорлиги пасайишига олиб келади.

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Пожалуйста, введите ваш комментарий!
пожалуйста, введите ваше имя здесь

Последние новости

Ўзбекистон миллий терма жамоасининг ЖЧ-26 учун якуний таркиби эълон қилинди

Ўзбекистон миллий терма жамоасининг бош мураббийи, Фабио Каннаваро 2026 йилги футбол бўйича жаҳон чемпионатида иштирок этадиган 30 нафар футболчидан...

Больше похожих статей