Самарқандаги Имом Мотуридий мажмуаси қайта қурилмоқда

Топ статей за 7 дней

Подпишитесь на нас

51,905участниковМне нравится
22,962участниковЧитать
9,030участниковПодписаться
- Advertisement -

Президент Шавкат Мирзиёев Самарқандга ташрифининг иккинчи куни Имом Мотуридий ёдгорлик мажмуасида амалга оширилаётган бунёдкорлик ишлари билан танишди.

Маълум қилинишича, Чокардиза қабристони ҳудудида жойлашган мажмуа 10,2 гектар майдонда қайта барпо этилмоқда. Лойиҳа доирасида 250 ўринли масжид, илмий марказ, кутубхона, музей ва автотураргоҳ қурилиши назарда тутилган.

Қурилиш жараёнида буюк фақиҳ Бурҳониддин Марғиноний дафн этилган жой ҳам аниқланиб, бу ерда алоҳида мақбара барпо этилмоқда.

Президент мазкур масканни дунё мусулмонлари учун йирик зиёратгоҳлардан бирига айлантириш муҳимлигини таъкидлаб, қурилиш ишларини сифатли ва ўз вақтида якунлаш бўйича топшириқлар берди.

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Пожалуйста, введите ваш комментарий!
пожалуйста, введите ваше имя здесь

Последние новости

Шифокорларни қанча кўп эъзозласак, шунча оз!

Самарқандда чиройли қилиб безатилган “Мўъжиза” базмгоҳида Тиббиёт ходимлари куни муносабати билан тантанали маросим бўлиб ўтди. Мамлакатимизда ҳар йили ноябрь ойининг...

Больше похожих статей