- Advertisement -
16 март куни соат 16:30 да Тошкент шаҳри Мирзо Улуғбек туманидаги “Лашкарбеги” маҳалласи, Ҳамид Олимжон кўчасида жойлашган кўп қаватли уй хонадонларидан бирида ёнғин содир бўлди.
Шаҳар Фавқулодда вазиятлар бошқармасига тушган хабардан сўнг қутқарув экипажлари соат 16:38 да ҳодиса жойига етиб борган.
Ёнғин соат 16:52 да қуршаб олинган ва 16:59 да тўлиқ бартараф этилган.

