Ўтган йили Ўзбекистонда алимент бўйича 70 минг мурожаат келиб тушган

Топ статей за 7 дней

Подпишитесь на нас

51,905участниковМне нравится
22,962участниковЧитать
8,610участниковПодписаться
- Advertisement -

Ўтган йили Халқ қабулхоналарига алимент масалалари билан боғлиқ 70 мингта мурожаат келиб тушган.

Қайд этилишича, Мажбурий ижро бюроси келиб тушган аризалар асосида алиментларни ундириш чораларини кўради. Бироқ алимент тўловчиларнинг расмий даромади йўқлиги сабабли мурожаатларнинг 30 фоизи ечимсиз қолмоқда.

Шунингдек, ҳокимлар алимент тўловчилар орасида касби бор, аммо ишламаётганлар қанча эканини таҳлил қилмаётгани танқид қилинди. Улардан кимларни иш билан таъминлаш кераклиги аниқланмаяпти, бандлик бўлимлари ва «маҳалла еттилиги» олдига ҳам аниқ вазифалар қўйилмаётгани таъкидланди.

Мутахассислар фикрича, иш тўғри ташкил этилса, алимент билан боғлиқ мурожаатлар сонини икки баробаргача камайтириш мумкин.

Аҳоли бандлигини ошириш мақсадида одамларни ўқитиш ва уларни хорижда юқори маошли ишларга юбориш имконини берувчи тизим яратилган. Бироқ алимент тўлаш мажбурияти бор шахслар бу имкониятдан фойдалана олмайди. Чунки хорижга чиқиш учун улар беш йиллик алиментни олдиндан тўлаши ёки алимент олувчининг ёзма розилигини олиши керак.

Масъулларга ушбу муаммони чуқур ўрганиб чиқиш ва тегишли таклифлар тайёрлаш топширилди.

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Пожалуйста, введите ваш комментарий!
пожалуйста, введите ваше имя здесь

Последние новости

Фарғона вилоятида туризм соҳасини ривожлантириш масалаларига бағишланган очиқ мулоқот бўлиб ўтди

Фарғона вилоятида туризм соҳасини ривожлантириш масалаларига бағишланган очиқ мулоқот бўлиб ўтди. Тадбир Ўзбекистон Республикаси Туризм қўмитаси раиси А. Аккулов...

Больше похожих статей