Ўзбекистон ва Тожикистон ўртасидаги узоқ муддатли ҳамкорликнинг устувор йўналишларини белгилаб берди

Топ статей за 7 дней

Подпишитесь на нас

51,905участниковМне нравится
22,962участниковЧитать
8,610участниковПодписаться
- Advertisement -

12 март куни Тошкентда “Ўзбекистон–Тожикистон: иттифоқчилик ва минтақавий ҳамкорликнинг янги истиқболлари” мавзусида илмий-амалий конференция бўлиб ўтди.

Икки мамлакатнинг етакчи экспертлари, мутахассислари, олимлари ва таҳлилий, илмий-тадқиқот ҳамда таълим муассасалари вакиллари иштирок этган ушбу тадбир Марказий Осиё халқаро институти томонидан ташкил этилди ва икки томонлама ҳамкорликнинг асосий масалалари бўйича мазмунли фикр алмашиш учун муҳим эксперт майдонига айланди.

Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Стратегик ва минтақалараро тадқиқотлар институти (СМТИ) директорининг биринчи ўринбосари Акрамжон Неъматов ўз нутқида Ўзбекистон–Тожикистон ҳамкорлигини янада чуқурлаштиришнинг асосий йўналишларини белгилаб берди.

Эксперт таъкидлаганидек, бугунги кунда географик яқинлик, иқтисодиётларнинг бир-бирини тўлдириши ва бир-бирининг рақобатдош устунликларидан фойдаланиш тамойиллари асосида умумий ишлаб чиқариш-технологик маконни шакллантириш алоҳида долзарблик касб этмоқда.

Унинг сўзларига кўра, “бу ташқи шокларга қарамликни камайтириш, қиммат импорт ўрнини босиш, истеъмол нархларини пасайтириш ва иқтисодиётнинг истиқболли тармоқларига инвестициялар учун қўшимча ресурсларни бўшатиш имконини беради. Пировардида бундай ҳамкорликдан фуқароларимиз манфаатдор бўлади”.

Акрамжон Неъматов сўзида давом этиб, Ўзбекистон ва Тожикистон ўртасидаги саноат кооперациясининг ривожланиши учинчи мамлакатлар бозорларига биргаликда чиқиш истиқболларини очишини таъкидлади.

“Гап, аввало, Афғонистон ва Жанубий Осиё давлатларининг энг яқин бозорлари ҳақида бормоқда. У ерда аҳоли сонининг ўсиши, иқтисодиётнинг ривожланиши ва вазиятнинг босқичма-босқич барқарорлашиши билан саноат ва қишлоқ хўжалиги маҳсулотларига талаб ортиб боради”, — деб ҳисоблайди у.

Эксперт энергетика соҳасидаги саъй-ҳаракатларни бирлаштириш ва сув-энергетика консенсусини мустаҳкамлаш зарурлигини таъкидлаб, баҳс-мунозаралардан Зарафшон дарёси ҳавзасида ГЭСни биргаликда қуришга ўтиш бўйича минтақа учун ноёб тажрибани эслатди. Бу, унинг сўзларига кўра, энергия тизимларининг экологик барқарорлиги ва мувозанатини кафолатлайди.

Сувдан фойдаланиш самарадорлигини ошириш мақсадида Акрамжон Неъматов ирригация тизимларини биргаликда модернизация қилиш ва кичик гидроэлектр станцияларини қуриш имкониятларини кўриб чиқишни таклиф қилди. Унинг фикрича, бу, айниқса, Марказий Осиё сув ресурсларининг қарийб 80 фоизини ташкил этувчи музликларнинг жадал эриши фонида долзарбдир.

“Яшил” тараққиётга ўтиш бўйича ҳамкорликни фаоллаштириш ҳам муҳим қадам сифатида қайд этилди. Экспертнинг фикрича, ўзбекистонлик ишлаб чиқарувчиларнинг Тожикистонда қуёш ва шамол электр станцияларини қуриш лойиҳаларида кабель маҳсулотлари, трансформаторлар ва металл конструкциялар етказиб берувчилар сифатида иштирок этиши истиқболли ҳисобланади.

Бундан ташқари, аниқ деҳқончилик технологияларини жорий этиш ва сувдан фойдаланишни оптималлаштириш учун Амударё ҳавзасидаги чегараолди ҳудудларнинг ягона сунъий йўлдош мониторинги платформасини яратишни назарда тутувчи чегараолди ҳудудларда қишлоқ хўжалиги ерларини рақамлаштириш бўйича қўшма дастурни ишга тушириш имкониятини кўриб чиқиш таклиф этилди.

Озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш масаласига тўхталар экан, Акрамжон Неъматов икки мамлакат иқтисодиётлари бир-бирини тўлдириб туришини таъкидлади.

“Бизнинг афзалликларимизни бирлаштириш, айниқса, минтақа давлатлари кўп жиҳатдан алоҳида озиқ-овқат маҳсулотлари импортига боғлиқлигини ҳисобга олсак, сезиларли синергетик самарани таъминлаши мумкин”, — деди у.

Эксперт истиқболли йўналишлардан бири сифатида чегараолди ҳудудларда ишлаб чиқариш-логистика занжирларини ривожлантирган ҳолда агросаноат кластерларини ташкил этишни таклиф қилди. Унинг сўзларига кўра,

“тоғ-органик деҳқончилик, қуруқ мева ва сабзавотларни қайта ишлаш, сут-гоҳшт ва чорвачилик кластерларини ташкил этиш логистика харажатларини камайтириш орқали қишлоқ хўжалиги маҳсулотларининг ўзаро савдосини сезиларли даражада ошириш имконини беради”.

Шу билан бирга, СМТИ вакили қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқаришини диверсификация қилиш бўйича қўшма дастурларни амалга ошириш мақсадга мувофиқлигини таъкидлади. Бу пахтадан ёнғоқ, бодом, резавор мевалар, доривор ўсимликлар, ёпиқ грунтда ўстириладиган сабзавот экинлари каби юқори даромадли экинларга босқичма-босқич ўтишни, шунингдек узумчилик ва боғдорчиликни ривожлантиришни назарда тутади.

“Энергетика ва қишлоқ хўжалигидаги самарали ҳамкорлик сув ресурсларидан янада оқилона фойдаланишга ёрдам беради. Бу нафақат мамлакатларимиз, балки бутун минтақанинг сув-экологик мувозанатини сақлашда муҳим аҳамиятга эга”, — деди эксперт.

Акрамжон Неъматов экспорт салоҳиятини самарали рўёбга чиқариш учун транспорт-логистика йўналишларининг кўп вариантли тизимини шакллантириш зарурлигини таъкидлади. Хусусан, “Фотехобод — Ойбек” чегара ўтказиш пункти негизида амалга оширилаётган лойиҳага ўхшаш тарзда чегараолди ҳудудларда янги қуруқлик портлари ва мультимодал марказлар ташкил этиш таклиф этилди.

Акрамжон Неъматов ўз нутқини якунлар экан, бугунги кунда Ўзбекистон–Тожикистон муносабатларининг янги модели — стратегик прагматизм, тарихий-маданий яқинлик ва узоқ муддатли ривожланиш мақсадларининг мос келишига асосланган иттифоқчилик модели шаклланаётганини таъкидлади.

Унинг сўзларига кўра, бундай модель бутун Марказий Осиёнинг барқарорлиги ва мустаҳкамлигининг асосий омилларидан бирига айланмоқда.

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Пожалуйста, введите ваш комментарий!
пожалуйста, введите ваше имя здесь

Последние новости

Ўзбекистонда 576,8 мингта корхона фаолият юритмоқда

2026 йил 1 март ҳолатига кўра, Ўзбекистонда 576,8 мингта корхона ва ташкилот фаолият юритмоқда. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Миллий...

Больше похожих статей