«Ўзкимёсаноат» акциядорлик жамиятида инвестиция лойиҳаларини бошқариш самарадорлигини ошириш масалалари Президент томонидан муҳокама қилинди.
Маълум қилинишича, жамият ва унинг таркибига кирувчи корхоналарда 21 та вазирлик ва идора маълумот базалари билан интеграция қилинган ERP тизими жорий этилган. Шунингдек, 16 та ахборот тизими ягона рақамли платформага бирлаштирилган.
Келгусида молиявий ҳолатни таҳлил қилиш ва прогнозлаш, шунингдек минерал ўғитларга бўлган талабни башорат қилиш жараёнларига сунъий интеллект технологияларини босқичма-босқич жорий этиш режалаштирилмоқда. Минерал ўғитларнинг корхонадан фермерларгача бўлган ҳаракати ҳам рақамли назоратга олинади.

