Берлинда Ўзбекистон ва БМТ Туризм ташкилоти ўртасида музокаралар бўлиб ўтди

Топ статей за 7 дней

Подпишитесь на нас

51,905участниковМне нравится
22,962участниковЧитать
8,590участниковПодписаться
- Advertisement -

Германия пойтахти Берлин шаҳрида ўтаётган “ITB Berlin 2026” халқаро туризм кўргазмаси доирасида Ўзбекистон Туризм қўмитаси раиси Абдулазиз Акқулов ва БМТ Туризм ташкилоти Бош котиби Шайха Носир Ал Новайс ўртасида учрашув бўлиб ўтди.

Музокараларда барқарор туризмни ривожлантириш, хусусий сектор билан ҳамкорликни кенгайтириш, БМТ агентликлари билан ишлаш, соҳа учун кадрлар тайёрлаш ва миллий туризм стратегияларини амалга ошириш масалалари муҳокама қилинди.

Шунингдек, томонлар 2027-йил “Халқаро барқарор ва яшовчан туризм йили” доирасида ўтказиладиган тадбирлар юзасидан ҳамкорлик қилишга келишиб олдилар. Ушбу йилнинг очилиш маросимларидан бирини Ўзбекистонда ўтказиш режалаштирилмоқда.

Учрашув якунида БМТ Туризм Бош котиби Ўзбекистонга расмий ташриф билан келишга таклиф этилди. Томонлар туризм соҳасида узоқ муддатли ҳамкорликни янада мустаҳкамлашга келишиб олдилар.

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Пожалуйста, введите ваш комментарий!
пожалуйста, введите ваше имя здесь

Последние новости

Ўзбекистоннинг туристик салоҳияти Берлиндаги халқаро ярмаркада тақдим этилди

3–5 март кунлари Германия пойтахтида 60-юбилей халқаро туристик ярмарка — ITB Berlin 2026 бўлиб ўтмоқда. У жаҳон туризм индустриясининг энг йирик...

Больше похожих статей