Ўзбекистоннинг туристик салоҳияти Берлиндаги халқаро ярмаркада тақдим этилди

Топ статей за 7 дней

Подпишитесь на нас

51,905участниковМне нравится
22,962участниковЧитать
8,590участниковПодписаться
- Advertisement -

3–5 март кунлари Германия пойтахтида 60-юбилей халқаро туристик ярмарка — ITB Berlin 2026 бўлиб ўтмоқда. У жаҳон туризм индустриясининг энг йирик тадбирларидан бири ҳисобланади.

Тадбирда Ўзбекистон делегацияси Туризм қўмитаси раиси Абдулазиз Аккулов бошчилигида иштирок этмоқда. Кўргазмада туризм, гастрономия, логистика ва туристик технологиялар соҳаларида фаолият юритувчи дунёнинг 170 та давлатидан қарийб 5800 та компания ва ташкилот қатнашмоқда.

Ўзбекистоннинг миллий стенди Туризм қўмитаси ва мамлакатнинг Берлиндаги элчихонаси кўмагида ташкил этилган бўлиб, унда туристик компаниялар республика имкониятларини хорижий меҳмонларга тақдим этмоқда. Ташриф буюрувчиларга видеороликлар, фотосуратлар ҳамда мамлакатнинг маданий, гастрономик ва бошқа туристик йўналишлари ҳақида маълумотлар намойиш этилмоқда.

Кўргазма доирасида Абдулазиз Аккулов хорижий давлатлар делегациялари раҳбарлари ва туризм бизнеси вакиллари билан қатор икки томонлама учрашувлар ўтказмоқда.

Жумладан, Германия, Хорватия ва Арманистоннинг туризм идоралари вакиллари, Европадаги Турк ислом иттифоқи раҳбарияти, шунингдек Private Palace Hotels & ResortsExpedia Group ва Amadeus IT Groupкомпаниялари билан музокаралар ўтказилмоқда. Бундан ташқари, Франциядаги IFTM Top Resa туристик кўргазмаси вакиллари билан ҳам мулоқотлар бўлиб ўтмоқда.

Томонлар Ўзбекистоннинг туристик салоҳиятини илгари суриш, туристик инфратузилмани ривожлантириш, шунингдек маҳаллий ва хорижий сайёҳлар ҳамда туроператорлар учун яратилган шароитлар масалаларини муҳокама қилмоқда.

Шунингдек, ўзбекистонлик туристик компаниялар вакиллари хорижий ҳамкорлар билан B2B музокаралар ўтказиб, халқаро ҳамкорликни кенгайтириш ва мамлакатга келаётган туристлар оқимини оширишга қаратилган келишувлар устида иш олиб бормоқда.

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Пожалуйста, введите ваш комментарий!
пожалуйста, введите ваше имя здесь

Последние новости

Ангренда дайди итлар тўдаси 8 ёшли болани тишлаб ўлдирди

Фожиали ҳодиса Тошкент вилоятининг Ангрен шаҳрида содир бўлди. «Истиқлол» маҳалласида дайди итлар тўдаси мактабдан уйига қайтаётган саккиз ёшли болага...

Больше похожих статей