- Advertisement -
Президент транспорт инфратузилмасини модернизация қилишга қаратилган йирик лойиҳалар юзасидан тақдимот билан танишди. Унда лойиҳаларни молиялаштириш манбалари ва хорижий инвесторларни жалб қилиш масалалари муҳокама қилинди.
Маълум қилинишича, йирик инфратузилма объектларини амалга оширишда давлат-хусусий шериклик механизмларидан фойдаланиш режалаштирилмоқда. Шу орқали халқаро сармояларни жалб этиш ва лойиҳаларни тезкор амалга ошириш кўзда тутилган.
Президент лойиҳаларни техник ва иқтисодий жиҳатдан пухта тайёрлаш, замонавий стандартлар асосида қурилиш ишларини ташкил этиш бўйича топшириқлар берди.

