Янги Ўзбекистон спорт ва очиқлик орқали жаҳон ҳамжамияти билан интеграцияни изчил давом эттирмоқда. Шу жараёнда Тошкент халқаро марафони мамлакатнинг нуфузли спорт анъаналаридан бирига айланиб бормоқда.
Мазкур марафон ёшлар ўртасида соғлом турмуш тарзини қарор топтириш, аҳолининг спортга қизиқишини ошириш, шунингдек, пойтахтнинг замонавий қиёфаси ва диққатга сазовор масканларини халқаро майдонда тарғиб қилишга хизмат қилмоқда.
Тошкент шаҳар ҳокими ўринбосари Дурдона Раҳимованинг маълум қилишича, жорий йилги марафон илк бор 15 минг нафар иштирокчи билан ўтказилмоқда. Унинг таъкидлашича, пойтахт мезбонлигида ташкил этилаётган ушбу тадбир келгусида 50 минг иштирокчини қамраб оладиган йирик халқаро марафонлар учун тажриба майдони вазифасини ўтайди.

