1.9 C
Узбекистан
Пятница, 27 февраля, 2026

Баҳор мавсумида ҳолсизлик сабаблари ва тўғри овқатланиш бўйича эндокринологдан тавсиялар

Топ статей за 7 дней

Подпишитесь на нас

51,905участниковМне нравится
22,962участниковЧитать
8,570участниковПодписаться
- Advertisement -

Юртимизда баҳор мавсуми бошланиши билан айрим фуқароларда ҳолсизлик, тез чарчаш ва иш қобилиятининг пасайиши кузатилмоқда. Мутахассислар бу ҳолатни мавсумий ўзгаришлар, организмнинг қишки даврдан кейинги мослашув жараёни ҳамда витамин ва микроэлементлар етишмовчилиги билан изоҳлайди.

Бу даврда овқатланиш тартибига алоҳида эътибор қаратиш тавсия этилади. Рационга оқсилга бой маҳсулотлар, янги сабзавот ва кўкатлар, мева-сабзавотлар, шунингдек темир ва витаминларга бой озиқ-овқатларни киритиш мақсадга мувофиқ.

Шу билан бирга, ортиқча ёғли, қовурилган ва ширин маҳсулотларни чеклаш, газли ичимликлар ҳамда тез тайёрланадиган таомларни камайтириш организмга тушадиган юкламани енгиллаштиради.

Мавзу юзасидан Миллий тиббиёт маркази эндокринолог шифокори Ирода Юсупова изоҳ бериб, баҳор мавсумида тўғри овқатланиш ва кун тартибига риоя қилиш саломатликни сақлашда муҳим омил эканини таъкидлади.

Маълумот Соғлиқни сақлаш вазирлиги матбуот хизмати томонидан тақдим этилди.

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Пожалуйста, введите ваш комментарий!
пожалуйста, введите ваше имя здесь

Последние новости

ЙПХ инспектори BMW M4 йўл-транспорт ҳодисасидан сўнг вафот этди

25 февраль куни соат 21:48 атрофида Тошкент шаҳрида хизмат вазифасини ўтаётган йўл-патруль хизмати инспектори кичик сержант Хосилбек Эшназаров йўл-транспорт...

Больше похожих статей

×