5.7 C
Узбекистан
Четверг, 26 февраля, 2026

Андижон вилоятида туризмни ривожлантириш бўйича янги ташаббуслар илгари сурилди

Топ статей за 7 дней

Подпишитесь на нас

51,905участниковМне нравится
22,962участниковЧитать
8,560участниковПодписаться
- Advertisement -

Туризм қўмитаси раиси Абдулазиз Аккулов раҳбарлигидаги Республиканинг ишчи гуруҳи Андижон вилоятига иш сафари билан ташриф буюрди. Мақсад эса ҳудуднинг туристик салоҳиятини ошириш масалаларини муҳокама қилиш.

Сафар Президент маъмурияти раҳбари топшириғи асосида ташкил этилган бўлиб, янги туристик йўналишлар яратиш, замонавий локацияларни барпо этиш ва мавжуд инфратузилмани такомиллаштиришга қаратилган.

Сафар доирасида Андижон вилояти хокимияти, тегишли вазирлик ва идоралар вакиллари ҳамда 80 дан ортиқ тадбиркор — туроператорлар, меҳмонхона ва ресторан бизнеси, транспорт компаниялари, дам олиш масканлари ва маданий муассасалар раҳбарлари иштирокида очиқ мулоқот ўтказилди.

Иштирокчилар 2025 йилда амалга оширилган лойиҳаларни муҳокама қилиб, 2026 йилга устувор вазифаларни белгиладилар: туристик инфратузилмани ривожлантириш, янги маршрутлар ва туристик маҳсулотлар яратиш, маҳаллий ва хорижий туристлар оқимини ошириш, шунингдек туризм соҳасида тадбиркорларни қўллаб-қувватлаш.

Учрашув натижасида Андижон вилоятининг туристик салоҳиятини янада ривожлантиришга қаратилган янги лойиҳалар ва ташаббуслар учун аниқ манзилли режалар шакллантирилди.

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Пожалуйста, введите ваш комментарий!
пожалуйста, введите ваше имя здесь

Последние новости

“Mетан заправка”лар узлуксиз ишламоқда — Энергетика вазирлиги

Магистраль газ қувурларида босим бир меъёрда сақланмоқда. Шу сабабли барча ҳудудларда, жумладан Қорақалпоғистон Республикасидаги “метан заправка”лар узлуксиз фаолият юритмоқда.

Больше похожих статей

×