12.7 C
Узбекистан
Вторник, 24 февраля, 2026

Кўксаройда Президентнинг ёшлар билан мулоқоти бошланди

Топ статей за 7 дней

Подпишитесь на нас

51,905участниковМне нравится
22,962участниковЧитать
8,550участниковПодписаться
- Advertisement -

Тошкент шаҳридаги “Кўксарой” қароргоҳида Президентнинг ёшлар билан очиқ мулоқоти бошланди. Унда Қорақалпоғистон Республикаси, барча вилоятлар ва Тошкент шаҳридаги студиялар орқали 60 мингдан зиёд ёшлар вакиллари иштирок этмоқда.

Давлат раҳбари йиғилганларни қутлар экан, мамлакат тараққиётида ёшларнинг ўрни ва аҳамиятига алоҳида тўхталди.

Таъкидланишича, юртимиздаги 22 миллиондан ортиқ ёшлар улкан иқтисодий, ижтимоий ва сиёсий салоҳият сифатида қаралмоқда. Ёшларнинг билим олиши, замонавий касб-ҳунарларни эгаллаши, тадбиркорлик ва инновацион ташаббуслар билан чиқиши давлат сиёсатининг устувор йўналишларидан бири экани қайд этилди.

Мулоқотда ҳар бир вазир, ҳоким, олий таълим муассасаси ректори, техникум ва мактаб директорлари ҳамда бошқа мутасаддилар зиммасига алоҳида масъулият юклатилди. Ҳудудларда ёшларни тил ўрганишга, касб-ҳунар эгаллашга, спорт билан шуғулланишга жалб этиш, уларнинг ғоя ва стартапларини қўллаб-қувватлаш, бандлигини таъминлаш ва даромад манбаини яратиш бўйича тизимли иш олиб бориш зарурлиги таъкидланди.

Шунингдек, бирорта ёшни эътибордан четда қолдирмаслик, улар билан манзилли ишлаш ва муаммоларини жойида ҳал этиш устувор вазифа сифатида белгиланди. Мулоқот давомида ёшлар томонидан билдирилган таклиф ва ташаббуслар муҳокама қилинмоқда.

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Пожалуйста, введите ваш комментарий!
пожалуйста, введите ваше имя здесь

Последние новости

Умранинг сўнгги муддати 18 апрел этиб белгиланди

Умра мавсуми доирасида зиёратчилар учун белгиланган муҳим муддат ва чекловлар ҳақида маълумот берилди. Маълумот Ўзбекистон мусулмонлари идораси ҳузуридаги Ҳаж...

Больше похожих статей

×